"Эшитдик-да". Роналдиньо Тошкентга келади!

Alisher Ostonov
10 авг 2025, 01:12
Жорий йилнинг 26 август санасида БМБ ва "Оил Стар" жамоалари ўртасида футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади.

Жиззах ва Бухоро жамоалари ўртасида "Humo Arena"да бўлиб ўтадиган ўйинга футбол афсоналари ташриф буюриши кутилмоқда. Championat.asia маълумотларига кўра, улар орасида Роналдиньо ва Луиш Фигу каби машҳурлар бор.

Эслатиб ўтамиз, БМБ ўтган мавсум чемпионат ва Кубок баҳсларида ғолиб чиқди. "Оил Стар" эса чемпионатда иккинчи ўринни эгаллади ва Кубок финалида ўйнади.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›