

Ўзбекистон футзал федерасияси кўп сонли футзал ихлосмандларининг таклиф ва истакларига биноан, Суперкубок учрашувига чипталар бепул тарқатилишини эълон қилади.
Чипталар 2026 йилнинг 18 август (душанба куни) соат 14:00 дан бошлаб "Ҳумо Арена" кассаларида берилади.
Учрашувга ташриф буюрувчи ҳар битта мухлисга 2 (икки) донадан ўйин чиптаси тақдим этилади.

Аввалроқ Рибери, Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқа юлдузлар ушбу ўйинга келиши айтилган эди.



