UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  1 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  3 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  3 09:01Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди  14 08:32Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?  14 08:01Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг  3 07:35Жейми Милнер рекорд қўйди  1 02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  3 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  3 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  9 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  1 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0

Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда Янгиликлар

Франк Рибери, Роберто Карлос, Каннаварро, Матерацци ва бошқалар Ўзбекистонга келмоқда

Теглар :  футзал
Жорий йилнинг 26-27 август кунлари мамлакатимиз спорти тарихида яна бир унутилмас саҳифа очилади. Юртимизга дунёнинг энг машҳур футбол юлдузлари ташриф буюрмоқда.

Футбол афсоналари Ўзбекистонга келмоқда!

Жумладан:
Дида — 
Жаҳон чемпиони, "Милан" таркибида УEФА Чемпионлари Лигасининг икки карра ғолиби.
Роберто Карлос — кучли зарбалари билан ном қозонган, дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири, Жаҳон чемпиони, УEФА Чемпионлари Лигасининг уч карра ғолиби.
Фабио Каннаваро — Жаҳон чемпиони, "Олтин тўп" соҳиби, 2006-йилда жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топилган ягона ҳимоячи.
Марко Матерацци — Жаҳон чемпиони, УEФА чемпионлари лигаси ғолиби.
Майкон — "Интер"нинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, УEФА Чемпионлари Лигаси ғолиби.
Кристиан Заккардо — 2006 йилги жаҳон чемпиони, италиялик ҳимоячи.
Кларенс Зеедорф — "Милан" афсонаси, Чемпионлари лигасини уч хил клуб билан ютган ягона футболчи.
Сержиньо — "Милан"нинг чап қанот ҳимоячиси, сермаҳсул паслари билан танилган.
Франк Рибери — "Бавария" клубининг афсонавий ярим ҳимоячиси, УEФА Чемпионлари Лигаси ғолиби.
Кевин Кураньи — Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, "Шалке-04" клуби афсонаси.




Мазкур юлдузлар 26 август куни “Ҳумо Арена” спорт мажмуасида BMB ҳамда "Oil Star" жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги-2025 учрашувига  ташриф буюриши ва мухлислар билан учрашиши режалаштирилган.

27 август санасида эса бир қатор учрашувлар ўтказилиши дастурга киритилган. Шунингдек, Ўзбекистон ҳамда Жаҳон футболи афсоналари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши белгиланган. Ўйиннинг бошланиш вақти ҳамда манзили ҳақида қўшимча маълумот берамиз.

Футбол афсоналари билан унутилмас онларнинг  бир қисмига айланиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Тадбир ташкилотчилари — Ўзбекистон Футзал Федерацияси, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси
Бош ҳомий — BMB HOLDING
Титул ҳомий — "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ
Расмий ҳомий — BMB ZA'FARON
Суғурта ҳамкори — SQB INSURANCE
Тадбир ҳамкорлари — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика