UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  9 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  4 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  10 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига, 13-тур

"Нефтчи" – "Бухоро" 1:0 

Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Достон РаҳмоновШоҳнур Йўлдошев, Сардор УмурзоқовАсадбек Қосимжонов

Назоратчи: Тимур Галеев

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Максим Нехочин

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: Йован Жокич 89, - 1:0 (Муҳсин Убайдуллаев). 

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев (24.Ғуломҳайдар Ғуломов, 80), 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Аброрбек Исмоилов, 10.Жамшид Искандеров (17.Муҳаммадали Ғиёсов, 53), 11.Қувондиқ Рўзиев (23.Йован Жокич, 68), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Тома Табатадзе, 77.Билолхон Тошмирзаев (8.Владимир Йовович, 80).

Захира: 45.Акбар Тўраев, 9.Шоҳруҳ Гадоев, 14.Жамшид Болтабоев, 30.Омадилло Абдубаннобов, 33.Шоҳруҳбек Ёқубжонов.

"Бухоро": 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Иззатилло Пўлатов (4.Жавоҳир Ўтамуродов, 90+2), 5.Сардор Қулматов, 6.Равшан Хайруллаев (19.Билол Туплиев, 53), 17.Жавоҳир Рўзиев (33.Йосип Томашевич, 90+2), 25.Фране Чирьяк, 27.Муҳаммад Йўлдошев, 88.Доминик Бегич (10.Шоҳруз Норхонов, 71), 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич, 97.Шаҳбоз Жўрабеков (77.Асилбек Қайюмов, 71).

Захира: 21.Отабек Боймуродов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 8.Анвар Жўраев, 23.Азамат Шомуродов, .

Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Рўзиев 45+1, Асилбек Қайюмов 84, 

Четлатиш: Улуғбек Бакаев 90+5 ("Бухоро" бош мураббийи).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+10. Учрашув якунланди. "Нефтчи" - "Бухоро" 1:0

90+5. ЧЕТЛАТИШ! "Бухоро" устози Улуғбек Бакаевга қизил карточка кўрсатилди

90+4. УХХ! Иброҳимҳалил Йўлдошев Қулматов билан тўқнашувда юзидан жароҳат олди, қон оқмоқда. Бу орада Табатадзе ва Колакович жанжаллашиб кетишди. Майдонда катта ишкал

90+2. Ўзгаришлар. "Бухоро". Рўзиев ва Пўлатов ўрнига Ўтамуродов ва Томашевич тушди

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

89. ГОЛ! Ўнг қанотдан Убайдуллаев узатган тўпни Йован Жокич боши билан дарвозага йўллади - 1:0. 

88. УХХХ! ЗАРБАЛАР! "Нефтчи"нинг хавфли ҳужуми, Йовович тўпга улгармади, Абдуллаев тўпни қайтарди, қайтган тўпни Йўлдошев дарвозага йўллади, бу сафар Колакович тўпни қайтарди! 

84. Огоҳлантириш. "Бухоро". Асилбек Қайюмов

80. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Алибоев ва Тошмирзаев ўрнига Ғуломов ва Йовович тушди

79. ЗАРБА! Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг зарбаси ноаниқ чиқди

78. Билолхон Тошмирзаев жароҳат олди. У ўйинни давом эттира олмайди шекилли

71. Ўзгаришлар. "Бухоро". Бегич ва Жўрабеков ўрнига Норхонов ва Қайюмов тушди

68. Ўзгариш. "Нефтчи". Қувондиқ Рўзиев ўрнига Жокич тушди

58. УХХ! "Нефтчи" ҳимоясида парокандалик. Ғофуров тўпни дарвозабонга оширди, бу вазиятда бухоролик футболчи тўпга ташланди ва Ботирали тўпни ўтказиб юборди, Убайдуллев жамоасини голдан қутқариб қолди

57. Зарба. Жарима зарбасини Тошмирзаев амалга оширди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди

53. Ўзгариш. "Нефтчи". Искандеров ўрнига Ғиёсов тушди

53. Ўзгариш. "Бухоро". Хайруллаев ўрнига Туплиев тушди

49. ЗАРБААА! Аброр Исмоиловнинг жарима майдони ичидан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Абдуллаев тўпни қийинчилик билан қайтарди! 

45. Иккинчи тайм бошланди



45+2. Танаффус, ҳозирча 0:0

45+1. Огоҳлантириш. "Бухоро". Жавоҳир Рўзиев

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.

44. Биринчи таймда "Бухоро"нинг режалари тўлиқ ўзини оқлади. "Нефтчи" эса голга тортадиган айтарли вазият ярата олмади.

39. Зарба! Узоқдан Равшан Хайруллаев зарба берди, Ботирали Эргашев тўпни қайтарди.

30. ЗАРБА! Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг зарбасини Ширинбой Абдуллаев қайтарди, қайтган тўпга Тома Табатадзе ета олмади. 

27. Ҳаво иссиқ бўлгани учун футболчилар сув ичиб олишлари учун 1 дақиқалик танаффус берилди

26. "Бухоро"нинг қарши ҳужуми, Чирьяк тўпни ўз жарима майдони ёнида қабул қилди ва олдинга ўтди, Хайруллаев билан "девор" ўйнади ва Чирьякнинг ўзи ўнг қанотдаги Шаҳбоз Жўрабековга тўпни узатди, Жўрабековнинг зарбаси ноаниқ кетди!

24. "Нефтчи" ҳужуми, Аброр Исмоиловнинг зарбаси ноаниқ кетди

13. Икром Алибоев жароҳат олди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишди

10. Ташаббус "Нефтчи"да, лекин голга тортадиган вазиятлар йўқ.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади. 

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика