UZ

Сўнгги янгиликлар

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  12 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  82 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  135 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1052

Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" учрашуви якунланди.

"Сўғдиёна" — "Навбаҳор" 2:3

16.03.2025

Бош ҳакам: Аҳрол Русқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Буров, Акмал Гиёсов

Захира ҳаками: Умиджон Нутфуллоев

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

ВАР: Никита Мустафин

АВАР: Хайринисо Эркинова

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Голлар: 0:1 — 2, Пўлатхўжа Холдорхонов (Мирзоҳид Ғофуров), 1:1 — 14, Люпчо Дориев, 1:2 — 66, Руслан Жиянов (Алишер Одилов), 2:2 — 76, Люпчо Дориев (Суҳроб Иззатов), 2:3 — 90, Педро (Алишер Одилов).

"Сўғдиёна": 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Зоир Жўрабоев, 8.Суҳроб Иззатов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Хондамир Мустафоқулов, 3.Ислом Қобилов, 17.Эҳсоне Паншанбе (28.Станислав Андреев, 77), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 32.Нодир Сойибов, 9.Самандар Мавлонқулов (77.Лука Дордевич, 88), 14.Люпчо Дориев.

Захира: 27.Милан Митрович, 5.Беҳруз Жуматов, 6.Самандар Синдаров, 11.Саҳоб Рашидов, 20.Фазлиддин Омонкелдиев, 23.Сардор Ҳошимов, 99.Умид Султонов.

"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 33.Сергей Карпович, 36.Гильерме Гедеш, 19.Мирзоҳид Ғофуров (15.Жавоҳир Абдужабборов, 46), 99.Игорь Габриел, 8.Шоҳмалик Комилов, 13.Бенжамин Теиди, 70.Аббос Ғуломов (17.Руслан Жиянов, 64), 7.Азим Аҳмедов (12.Саидазамат Мирсаидов, 46), 10.Шаҳзод Убайдуллаев (37.Алишер Одилов, 64), 11.Пўлатхўжа Холдорхонов (29.Педро Аугусто, 81).

Захира: 1.Умид Эргашев, 4.Шаҳзод Тоиров, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 71.Наврўз Иминжонов.

Огоҳлантиришлар: Азим Аҳмедов (22), Эҳсоне Паншанбе (58), Шаҳзод Убайдуллаев (61), Жавоҳир Абдужабборов (67), Отабек Аҳадов (90+5).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОЛ! Захирадан майдонга тушган Педро рақиб жарима майдонида "Сўғдиёна" дарвозабонини алдаб ўтиб, тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

88. "Сўғдиёна" яна бир ўзгариш амалга оширди.

87. Зарба! Андреевнинг аутдан узатмаси натижасида Қобилов зарба йўллади, Йўлдошев тўпни эгаллаб олди.

83. Зарба! Абдужабборовнинг олисдан йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

81. "Навбаҳор" таркибида ўзгаришга қўл урилди.

77. "Сўғдиёна" таркибида ўзгариш рўй берди.

76. ГОЛ! Рақиб жарима майдонида тўпни қабул қилиб олган Дориев ўгирилиб олиб, чап оёқда "Навбаҳор" дарвозасининг пастки олис бурчагини аниқ нишонга олди!

73. Хавфли вазият! Мавлонқуловнинг зарбасидан сўнг Габриэль дарвозасига кириб кетаётган тўпни қайтарди.

70. "Сўғдиёна" ҳимоячисига ўз жарима майдонида тўп қўлига тегиб кетди, ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини билдирди.

69. Дориевнинг узатмасидан сўнг Қобилов бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

67. Абдужабборов рақибни қўполлик эвазига тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

66. ГОЛ! Ҳозиргина майдонга тушган Жиянов чап оёқда "Сўғдиёна" дарвозасининг яқин пастки бурчагани аниқ нишонга олди!

64. "Навбаҳор" таркибида яна икки ўзгариш амалга оширилди.

61. Убайдуллаев "Сўғдиёна" дарвозабони тўпни ўйинга киритаётган пайт унга халақит бергани учун огоҳлантирилди.

60. Аҳадов Комиловга нисбатан қўполлик ишлатди. Жарима зарбасини эса ҳимоячилар қайтарди.

58. Паншанбе ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

56. "Навбаҳор"нинг бурчак узатмаси муаффақиятсиз якунланди.

53. Қаҳрамонов "Навбаҳор" жарима майдонида рақиб ҳимоячиси билан курашда йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

50. "Навбаҳор" футболчисининг кучли бўлмаган зарбасини Собиров эгаллаб олди.

48. "Сўғдиёна"нинг икки бурчак узатмаси қайтарилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

"Навбаҳор" таркибида иккки ўзгариш амалга оширилди. Абдужабборов ва Мирсадов майдонга тушди. Ғофуров ва Аҳмедов захирага олинди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

40. Хавфли вазият! "Сўғдиёна"нинг бурчак узатмаси зарба билан якунланди, Йўлдошев қийинчилик билан тўпни қайтарди.

38. Стандарт вазият "Навбаҳор" ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.

37. Паншанбега нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбаси.

35. "Сўғдиёна" кетма-кет иккита бурчак зарбасига эга бўлди. "Навбаҳор" ҳимоячилари қийинчилик билан хавфни бартараф этишди.

31. Охирги 10 дақиқада "Сўғдиёна" хавфли вазиятлар ташкил этмоқда.

26. Хавфли вазият! Бурчакдан узатилган тўпга Игорь Габриел бош билан зарба йўллади, тўп рақиб дарвозаси устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

26. Ғофуровнинг чап қанотдан узатган тўпини Собиров қийинчилик билан қайтарди.

Сариқ карточка ўз кучида қолди. Ўйин давом этади.

ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда. Эҳтимолий четлатиш бўйича вазият кўриб чиқилмоқда.

22. Аҳмедов рақиб ҳужуми чоғида тўпга қўл билан ўйнагани учун огоҳлантирилди.

20. Қаҳрамонов чап қанотдан жарима майдонига кириб борди, аммо унинг пасини рақиб ҳимоячилари қайтарди.

18. Жўрабоев рақиб жарима майдонига кириб борди, аммо унинг шериги томон узатмаси ноаниқ кўриниш олди.

17. Холдорхонов Паншанбега нисбатан фол ишлатди.

14. ГОЛ! Люпчо Дориев ўнг оёқда йўллаган кучли зарбаси билан тўпни "Навбаҳор" дарвозасига жойлаб қўйди!



14. Зарба! Аҳадовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Йўлдошев қайтарди.

11. Комиловнинг бурчак узатмаси қайтарилди, қайтган тўп "Навбаҳор" футболчиларининг кучсиз зарбаси билан якунланди.

7.Хавфли вазият! Чап қанотдан узатилган тўпга Мавлонқулов бош билан зарба йўллади, аммо аниқлик етишмади.

6. Убайдуллаевнинг олисдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

2. ГОЛ! Холдорхонов рақиб жарима майдонида чап оёқда кучли зарба йўллаб, тўпни "Сўғдиёна" дарвозасига жойлаб қўйди!

1. Ўйин бошланди.



Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Сўғдиёна" қора-оқ, "Навбаҳор" кўк рангли либосда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика