UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  151 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  6

"Фиорентина" ярим ҳимоячиси Бове юрагига дефибриллятор ўрнатилишига рози Янгиликлар

"Фиорентина" ярим ҳимоячиси Бове юрагига дефибриллятор ўрнатилишига рози

"Lettera 43" нашрининг хабар беришича, футболчи дефибриллятор имплантациясига рози бўлган ва бугун-эрта операция қилинади.

Италия чемпионати регламенти футболчига имплантация қилинганидан кейин 6 ойдан кам вақт ўтмагунча мусобақаларда қатнашишига рухсат бермайди.

Бове 1 декабрь куни Италия чемпионати 14-туридан ўрин олган "Интер" билан учрашувнинг биринчи бўлимида ҳушини йўқотди. 22 ёшли футболчи ўйиннинг 17-дақиқасида ўзини ёмон ҳис қилиб, майсага йиқилди. Шифокорлар футболчини майдонда жонлантиришга уриниб кўришди, кейинроқ тез ёрдам машинасида олиб кетишди. Бове касалхонада ўзига келди. ОАВ маълумотларига қараганда, ярим ҳимоячининг юраги тўхтаб қолган ва эпилептик тутқаноқ тутган.

"Фиорентина" 13 турдан кейин 28 очко билан Италия чемпионатида 4-ўринда кетмоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика