UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  0 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  7 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  214 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  2 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  13 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  50 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0

Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда Янгиликлар

Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда

Суперлига клублари таркибни шакллантириш жараёнини давом эттиришмоқда.

Кеча расман Сергей Лушчанни бош мураббий сифатида таништирган "Навбаҳор" трансфер ойнасида тезликни оширмоқда. "Championat.asia" олган маълумотга кўра, наманганликлар "Олимпик"нинг икки нафар ҳимоячисига жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Булар: Саидазамат Мирсаидов (ўнг қанот ҳимоячиси) ва Шаҳзод Тоиров (марказий ҳимоячи).

"Лочинлар" Мирсаидовни қишда ҳам таркибга қўшиб олмоқчи бўлган, ҳатто у жамоанинг Туркиядаги йиғинига ҳам борган эди. Аммо, кейинроқ "Олимпик"нинг барча ўйинчилари ортга қайтарилган ва ушбу трансфер амалга ошмай қолганди. Энди томонлар ўзаро келишувга эришишган ва катта эҳтимол Саидазамат 2-давра олдидан "Навбаҳор" таркибига бориб қўшилади.

Тоиров масаласи эса ҳали тўла ҳал қилинмаган, "Олимпик"дагилар асосий таркибнинг кўпгина вакиллари жамоани тарк этаётгани сабаб яна бир муҳим футболчини қўйиб юборишни хоҳлашмаяпти. Воқеалар ривожини сайтимизда кузатиб боринг.


Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Мирсаидов жорий мавсум Суперлигада 13та ўйин ўтказди ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 22 ёшли Тоиров эса Суперлига ва Ўзбекистон кубогида жами 10та ўйинда майдонга тушди ҳамда битта гол урди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика