"Динамо"га трансфер тақиқи қўйилди
10 май 14:20
Янгиликлар
Ўзбекистон футболчилари уюшмаси "FIFA Legal Portal" орқали ФИФАнинг Интизомий департаментига "Динамо" Самарқанд футбол клубининг грузиялик футболчи Антон Толордава олдидаги қарзларини бартараф этиш юзасидан ФИФА чиқарган қарорини бажармаганлиги учун қарорда кўрсатилган санкцияни қўллашини сўраб мурожаат йўллади.
Бунга жавобан ФИФА томонидан А. Толордава олдидаги қарздорлик тўланмагунча ушбу клубнинг трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни Профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилганлиги маълум қилинди.
“Динамо” грузиялик Антон Толордава билан шартномани бекор қилгани учун товон пули тўлайди
Фикрлар