UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  21 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  18 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  202 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Суперлига 26-турининг барча учрашувлари бир вақтда бошланади Янгиликлар

Суперлига 26-турининг барча учрашувлари бир вақтда бошланади

Суперлиганинг сўнгги – 26-туридан ўрин олган 7 та учрашувнинг барчаси бир вақтда старт олади.

Аввалроқ Лига 25-тур учрашувлари вақтини эълон қилганди. 

24-турдан кейинги турнир жадвалига кўра, 26-турнинг барча учрашуви алоҳида аҳамият касб этади. Яъни, совринли ўринлар ҳамда Суперлигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган жамоалар ўзаро тўқнаш келади. Шундан келиб чиқиб, бирор учрашувни бошқа соатда ташкил қилиш имконияти мавжуд эмас. Клублар сафарга тайёргарлик кўришига вақт оз қолгани учун 25-турдан кейин бирор хулосага келиш имконсиз ҳисобланади. 

26-тур 30 ноябрь куни 15:00 да старт олади. Беллашувлар қай тартибда телетрансляция қилиниши ҳамда айнан қайси ўйинларда VAR технологиясидан фойдаланилиши масаласи 25-турдан кейин аниқлаб олинади.

 


Учрашувлар санасини белгилашда "Пахтакор" ва "Насаф" клубларининг халқаро майдондаги иштирокидан келиб чиқилди. Боиси, ҳар икки клуб 26-турга қадар ва ундан кейин халқаро ўйинларда майдонга тушади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика