UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00АПЛ. "Челси" "Брайтон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  8 00:47Шенсни яна бир мавсумга "Барселона"да қолиши мумкин  0 00:08"Ливерпуль" футболчиси ПСЖга ўтиш вариантини ўрганмоқда  1 23:31МЮ ва "Арсенал" португалиялик иқтидорга қизиқиб қолди  0 23:00Ўртоқлик ўйинлари. "Сўғдиёна" мағлубиятга учради, "Қизилқум" ва "Насаф"да дуранг  0 22:33"Локомотив" Қозоғистон миллий терма жамоаси билан дуранг ўйнади  4 22:08CAFA аёллар футзал мусобақаси. Ўзбекистон бу сафар Тожикистонга 8та гол урди  0 21:32Рюдигер, Алаба ва Васкес "Манчестер Сити" билан Чемпионлар лигаси ўйинига тикланади  24 21:02"Бавария"да Мусиаланинг товон пули 2029 йилнинг ёзидан 175 млн евродан 100 млн еврога тушади  8 20:35"Реал" Саудия Арабистонидан қизиқиш бўлаётган Винисиуснинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  10 20:10Дешам: "Зидан – Франция терма жамоаси бош мураббийи лавозими учун ажойиб номзод"  12 19:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Мексикада тўқнаш келади  1 19:24Оллоберган Каримов: "Индонезия билан Эрон ўзаро ўйинда бир-бирига қарши муносиб ўйин кўрсатди"  3 19:01"Динамо" Арманистоннинг 2 карра чемпионига имкониятни бой берди  2 18:41Аканжи операция қилинади ва узоқ вақт майдонга тушмайди  10

Тожикистон термаси посбони Рустам Ятимов: "Бу каби эмоцияларни анчадан бери ҳис қилмагандим. Осиё кубогида осон рақиблар бўлмайди" Янгиликлар

Тожикистон термаси посбони Рустам Ятимов: "Бу каби эмоцияларни анчадан бери ҳис қилмагандим. Осиё кубогида осон рақиблар бўлмайди"

Осиё кубоги учинчи турида Ливанни мағлуб этиб, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритган Тожикистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Ятимов ўйиндан кейинги қисқа фикрлари билан ўртоқлашди.

- Рустам, сизни кейинги босқич йўлланмаси билан табриклаймиз. Гол ўтказиб юборганингизга қарамай, бугун ажойиб ҳаракат қилдингиз. Бугунги ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

- Тўғрисини айтсам, бундай мусобақада оддий ўйинлар бўлмайди. Бу каби эмоцияларни анчадан бери ҳис қилмагандим. Биз учун жуда қийин ўйин бўлди. Дастлаб, гол ўтказиб юбордик. Кейин эса рақиб қизил карточка олди. Шундан сўнг яратган вазиятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Урган голларимиз офсайд сабаб бекор қилинди. Яхшиямки, ўйинни ижобий натижа билан якунлай олдик. 

- Турнир сиз учун қандай ўтмоқда?

- Осиё кубоги мен учун жуда яхши ўтмоқда. Осиё кубогида осон рақиблар бўлмайди. Ўткинчи ўйинлар ҳам йўқ. Нимчорак финал ўйини бугунги учрашувдан умуман қолишмаса керак. 

- Сизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга нима дея оласиз?

- Мухлисларнинг қўлловини ҳис қилиб турдим. Уларга раҳмат айтмоқчиман. Президентимиз Эмомали Раҳмонга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Давлат раҳбарининг шахсан ўзи бизга вақт ажратгани албатта қувонтиради. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика