"Барселона" ва "Реал" афсоналари Мексикада тўқнаш келади

Sherzod Nurmatov
14 фев 2025
13 апрель куни Мексикада "Барселона" ва "Реал" афсоналари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

Бу жамоаларнинг жорий мавсумдаги тўртинчи учрашуви бўлади. У Толукада 30 000 томошабинга мўлжалланган "Немесио Диес" стадионида ўтказилади. Мамлакатга ташриф "кўк-анорранглилар" учун биринчиси бўлади.

Биринчи марта афсоналар формасини нидерландиялик ярим ҳимоячи Филлип Коку ҳам кияди. Шунингдек, баҳсда Андрес Иньеста, Карлес Пуйоль, Ривалдо, Рафаэль Маркес, Хавьер Савиола, Хесус Ангой, Фернандо Наварро, Серхи Бархуан, Нолито, Роберто Трасоррас ва Франк де Бур иштирок этади. Жамоани Альбер Феррер бошқаради.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com