UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  4 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  12 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  15 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  9 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1

Ўзбекистон U-20 термаси дарвозабони пенальтига олиб келиши мумкин бўлган баҳсли вазият, Индонезия ва Эронга қарши бўлажак учрашувлар ҳақида гапирди Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 термаси дарвозабони пенальтига олиб келиши мумкин бўлган баҳсли вазият, Индонезия ва Эронга қарши бўлажак учрашувлар ҳақида гапирди

U-20 Осиё Кубоги 1-тури доирасидаги Яман билан беллашувдан сўн (1:0) Ўзбекистон терма жамоаси посбони Муҳаммадюсуф Собиров Championat.asia сайтига интервью бериб, бир қатор саволларга жавоб берди.

– Муҳаммадюсуф, аввало, турнирни ғалаба билан бошлаганингиз билан сиз ва бошқа йигитларни муборакбод этаман. Кечаги ўйинда жамоа ҳаммасини яхши бошлади, аммо ғалабани ушлаб қолиш илинжида 2-таймда бироз қийинчиликка дуч келди. Кўпчилик, шу жумладан, мухлислар учрашувнинг иккинчи қисмини катта хавотир билан кузатди. Терма жамоамизнинг биринчи ва иккинчи таймдаги ўйини тубдан фарқ қилишига нима сабаб бўлди?

– Мусобақанинг илк ўйинлари ҳар доим қийин бўлади ва босим беради. Биз буни тушиниб тургандик. Рақиб ҳам ўзига яраша кучли, яхши ўйин намойиш этди. Ўйлайманки, ўйиндан ўйинга ўз ўйинимизни яхшилаб бора оламиз. Кейинги учрашувларда янада ишончли ўйин кўрсатиб, ижобий натижаларни қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Пенальтига олиб келиши мумкин бўлган баҳсли вазият кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кимдир пенальти бор деса, кимдир йўқ деяпти. Учрашувда бевосита иштирок этган дарвозабон сифатида ушбу вазият бўйича нима дея оласиз? 

– Ҳакам қарорини муҳокама қила олмайман. Бу вазиятда нимадир дейиш қийин. Ҳакам вазияга жуда ҳам яқин эди ва кузатиб турганди.

– Ўзбекистоннинг кейинги турдаги рақиби Индонезия Эронга йирик ҳисобда ютқазганига қарамай, Ямандан кучлироқ кўринди... Уларнинг ўйини ўрганиб чиқиляптими? Мураббийлар ва шахсан ўзингиз Индонезия бўйича қандай фикрдасиз? 

– Кейинги турда Индонезияга қарши майдонга тушамиз. Осон ўйин бўлмади, ўзи умуман, буёғига осон ўйин йўқ. Менимча, қолган ҳамма ўйинларни финалга тенглаштирсак бўлади. Уларга ҳам тайёргарликни давом эттиряпмиз.

– Қайси ёш тоифаси бўлишидан қатъи назар Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршилик ҳар қачонгидан жиддий тус олган. 3-турда Ўзбекистондан жанг кутамизми?

– Эрон билан ўйинда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Ниятимиз – гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ, бор имкониятимизни ишга солиб, асосий мақсадимиз йўлида ҳаракатда давом этамиз.


Шерзод Нурматов суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика