"Локомотив" Қозоғистон миллий терма жамоаси билан дуранг ўйнади
14 фев 22:33
Янгиликлар
"Локомотив" Қозоғистон миллий терма жамоаси билан дуранг ўйнади
Туркияда янги мавсумга тайёргарлик олиб бораётган "Локомотив" Али Алиев қўл остидаги Қозоғистон миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Унда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Учрашувда "Локомотив" таркибидан гол 86-дақиқада Акаки Шулая томонидан киритилди.
Қайд этиш керак, учрашувнинг биринчи бўлимида Раҳимжон Давронов пенальти қайтаришга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, бу Қозоғистон терма жамоасининг Али Алиев қўл остидаги илк ўйинига айланди.
Қозоғистон м.т.ж. - "Локомотив" 1:1
Голлар: Айбар Жаксиликов (67) - Акаки Шулая (86-п).
"Локомотив": Раҳимжон Давронов, Даврон Ҳошимов, Момчило Рашо, Анзур Исмоилов, Владимир Козак, Озод Ўктамов, Бобур Асқаров, Леван Арвеладзе, Никола Попович, Шодиёр Шодибоев, Жасур Ҳакимов.
Захирадан тушганлар: Абдуллоҳ Йўлдошев, Акаки Шулая, Қувончбек Абраев, Муҳриддин Зоиров, Фаррухбек Мухторов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар