UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  4 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  9 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  48 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6

Оллоберган Каримов: "Индонезия билан Эрон ўзаро ўйинда бир-бирига қарши муносиб ўйин кўрсатди" Янгиликлар

Оллоберган Каримов: "Индонезия билан Эрон ўзаро ўйинда бир-бирига қарши муносиб ўйин кўрсатди"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Оллоберган Каримов Яманга қарши ўтган учрашув (1:0) ҳамда кейинги ўйинлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

– Яманга қарши учрашув ҳақида нима дея оласиз?

– Биринчи турда осон бўлмаган ўйинда қатнашиб, ғалаба қозондик. Биринчи бўлим тўлиқлигича бизнинг назоратимиз остида ўтди. Гол уришга эришдик, вазиятлар ярата олдик. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик, лекин охирги дақиқаларда рақибимизда ҳам имкониятлар бўлди. Чунки рақиб ҳам мусобақага яхши тайёргарлик кўрган ва улар ҳам ғалаба учун курашишга ҳаракат қилиб кўришди. Биз учрашувда ғалаба қозондик, бундан хурсандмиз. Бироқ хатоларимиз устида ишлаб, ўйинимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз.

– Индонезия ва Эронга қарши ўтадиган кейинги учрашувлар ҳақида қандай фикрдасиз?

– Индонезия билан Эрон ўзаро ўйинда бир-бирига қарши муносиб ўйин кўрсатди. Эрон ўз имкониятларидан фойдаланиб, 3 очкони қўлга киритди. Улар билан аввал ҳам ўйнаганмиз. Бу иккита учрашувда ҳам ғалаба қозониб, ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

– Сиз 17 ёшлилар ўртасидаги Осиё Кубогида ҳам иштирок этгансиз. Бугунги кунда U-20 сафида ҳам ҳаракат қиляпсиз. Ҳар икки турнирнинг ўхшашликлари ва фарқлари қандай?

– Иккала ёш тоифасидаги мусобақа ҳам ўзига яраша қизиқ ва мураккаб. Бошқа жамоаларда ҳам биз сингари U-17 да тўп тепиб, ҳозирда U-20 жамоаси сафидан ўрин олган футболчиларни кўряпмиз. Чемпионат юқори савияда ва унда кучли жамоалар иштирок этмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика