UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  100 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Манчестер дербисида "Сити" йирик ғалабага эришди, Холанд иккита гол урди Янгиликлар

Манчестер дербисида "Сити" йирик ғалабага эришди, Холанд иккита гол урди

Англия премьер-лигасининг 10-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" бўлиб ўтди.


Англия премьер-лигаси, 10-тур
"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" - 0:3
29 октябрь 2023 йил. Манчестер. "Олд Траффорд" стадиони.
Бош ҳакам:
Пол Тирни (Ланкашир).

Гол: Эрлинг Холанд, 26 пенальти - 0:1. Эрлинг Холанд, 50 - 0:2 (Бернарду Сильва). Фил Фоден 80, - 0:3 (Эрлинг Холанд).

"Манчестер Юнайтед": 24.Андре Онана, 20.Диогу Далот, 5.Харри Магуайр, 35.Жонни Эванс, 2.Виктор Линделеф (15.Серхио Регилон, 74), 4.Софьян Амрабат (7.Мейсон Маунт, 46), 39.Скотт Мактоминей, 14.Кристиан Эриксен (9.Антони Марcьяль, 86), 8.Бруну Фернандеш, 10.Маркус Рэшфорд (21.Антони, 86), 11.Расмус Хейлунд (17.Алехандро Гарначо, 74).
Захира: 1.Алтай Байиндир, 19.Рафаэль Варан, 46.Ганнибал Межбри, 37.Кобби Майну,
Бош мураббий: Эрик тен Хаг

"Манчестер Сити": 31.Эдерсон, 2.Кайл Уокер, 3.Рубен Диаш, 24.Йошко Гвардиол, 5.Джон Стоунз, 16.Родри, 47.Фил Фоден, 10.Жек Грилиш (8.Матео Ковачич, 86), 20.Бернарду Силва, 19.Хулиан Альварес (11.Жереми Докю, 86), 9.Эрлинг Холанд.
Захира: 18.Штефан Ортега, 6.Натан Аке, 82.Рико Льюис, 21.Серхио Гомес, 4.Келвин Филлипс, 27.Матеуш Нуньеш, 52.Оскар Бобб, .
Бош мураббий: Хосеп Гвардиола

Огоҳлантиришлар: Онана 26, Амрабат 43, Фоден 43, Антони 90, Бруну 90.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+6. ЎЙИН ТУГАДИ. "Юнайтед" - "Сити" 0:3

90+6. Эрлинг Холанд жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди.

90+1. Огоҳлантириш. МЮ. Бруну Фернандеш

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди

90. Огоҳлантириш. МЮ. Антони



86. Ўзгаришлар. "Сити". Грилиш ва Альварес ўрнига Ковачич ва Доку тушди

86. Ўзгаришлар. МЮ. Эриксен ва Рэшфорд ўрнига Антони ва Антони Марсьяль тушди

80. ГООООООООООЛ! ФИЛ ФОДЕН! 0:3. Родри дарвозага зарба берди, Онана тўпни қайтарди, қайтган тўп Холандга тушди, унинг узатмасидан кейин Фоден гол урди! 

74. Ўзгаришлар. МЮ. Хейлунд ва Линделеф ўрнига Гарначо ва Регилон тушди

71. УХХХ! Грилиш ҳозир Холандни бирга бир вазиятга чиқариб юборди, Онана бу сафар боши билан сейв қилди!

69. ЗАРБА! Рэшфорднинг кучли зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди

58. "Сити" ҳозир рақиб жарима майдони ичида бемалол комбинацион ўйин намойиш этди, аммо Грилишнинг узатмасига ҳеч ким "лаббай" демади

57. ЗАРБАААА! Жек Грилишнинг навбатдаги ажойиб ва аниқ зарбасидан кейин Онана яна чиройли сейв қилди!

50. ГООООООООООЛ! ЭРЛИНГ ХОЛАНД! ДУБЛЬ! Чап қанотдан Бернарду узатган тўпни Холанд боши билан дарвозага йўллади - 0:2




48. УХХХ! Бернардунинг узатмасидан кейин Фоден қийин вазиятда зарба берди, ноаниқ

48. ЗАРБАААААААА! Бруну Фернандешнинг 20 метрлардан йўллаган зарбасидан кейин Эдерсон қийинчилик билан тўпни ушлаб олди!

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Юнайтед". Амрабат ўрнига Мейсон Маунт тушди



45+4. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:1. Танаффус

45+4. ЗАРБААААААА! БУ ДАҲШАААААТ! ОНАНАААААА! Холанд 2 метрдан боши билан зарба берди, биринчи тайм қаҳрамони Онана супер сейв билан жамоасини муқаррар голдан қутқарди!

45+3. Зарба! Бруну бурчак тўпини амалга оширди, Магуйар боши билан зарба берди, ноаниқ

45+2. ЗАРБААААААААААА! Рэшфорднинг ажойиб узатмасидан кейин Мактоминей дарвоза томон кучли зарба берди, Эдерсон бугун биринчи марта ишга киришди!

45. Биринчи таймга 4 дақиқа қўшилди

43. Бош ҳакам икки "жўжахўроз" Амрабат ва Фоденга сариқ карточка кўрсатди

38. ЗАРБАААА! Хулиан Альварес жарима тўпини амалга оширди, жуда чиройли зарбадан кейин Онана жамоасини қутқарди!

31. УХХХ! МЮнинг тезкор қарши ҳужуми, Хейлунд бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо зарба бера олмади, Брунуга узатган тўпинидан кейин португалиялик футболчи ноаниқ зарба берди!

26. ГООООООООООЛ! ЭРЛИНГ ХОЛАНД! Пенальтидан ҳисобни очди норвегиялик футболчи - 0:1



24. ПЕНАЛЬТИ! МЮ дарвозаси томон, Хейлунд ўз жарима майдони ичида Родрини ушлаб йиқитгани учун.

23. Бош ҳакам VAR ни кўрмоқда. "Юнайтед" дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин

20. ЗАРБААААА! Бурчак тўпидан кейин Грилиш айланма зарба йўллади, Онанадан навбатдаги сейв! "Сити" босимни оширмоқда

16. "Сити"нинг яна бир ҳужуми, чап қантодан Бернарду тўпни ҳаволатиб узатди, ҳимоячи қайтарган тўпни Родри дарвозага йўллади, ааанча ноаниқ!



8. ЗАРБААА! ДАҲШАТ! Уокернинг қанотдан узатган тўпини Фоден боши билан дарвозага йўллади, Онана тўпни қайтарди, қайтган тўпни Холанд даровзага йўллашга уринди, яна Онанан жамоасини қутқарди! УХХХ!

2. Хавфли вазият! Мактоминей олдинга ўтди ва зарба берди, бироз кучсиз зарбадан кейин Эдерсон тўпни ушлаб олди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Баҳсдан аввал МЮнинг собиқ марҳум футболчиси Сэр Бобби Чарльтонни хотирлаш маросими бўлиб ўтди.



- Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика