UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  233 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  0 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:10"Наполи" — "Верона". Таркиблар маълум  0 00:02ПСЖ — "Сент-Этьен". Барколя ва Дембеле асосий таркибда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  2 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  75 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  38 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  17 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  25 21:37Нойер "Бавария"да қоладими?  0 21:15А Серия. Дармианнинг голи "Интер"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

Самвел Бабаян: "Мухлислардан эртага стадионга келиб, бизни қўллашларини сўраб қоламан" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Мухлислардан эртага стадионга келиб, бизни қўллашларини сўраб қоламан"

ОЧЛнинг 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Нассажи Мазандаран" ўйинидан олдинги матбуот анжуманида "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян ва ярим ҳимоячи Азимжон Аҳмедов иштирок этди.

- Ярим финалда қийин ўйин ўтказдик. Жуда кўп куч, хиссиётларни сарфладик. Афсуски, нимага ҳақли бўлсак, шунга эриша олмадик. Ўшанда йигитлар яхши ўйин ўтказишди, аммо бу футбол. Унда кучлилар доим ҳам ютавермайди. Ўйинни тахлил қилиб чиқдик. Йигитларга эътирозлар йўқ. Улар финалга чиқиш учун қўлларидан келганини қилишди. Афсуски, дарвоза тўсин-устунлари, бошқа жиҳатлар финалга чиқишга йўл қўймади. Гап бунда ҳам эмас, асосийси - майдонда кўнгилсиз воқеликлар бўлмади. Жадвал қийин, йигитларнинг катта қисми терма ихтиёридан келишди. Шунга қарамай барча футболчилар бор кучни ишлатишди. Аммо хатолардан қочиб бўлмайди. Биз йўл қўйган хатолар натижага жиддий таъсир қилди. Умуман олганда, мавсум якунланишига 9 ўйинимиз қолди. Барча тушуниб турибдики, бу 9 финалга тенг. Навбатдаги ўйинимиз жуда муҳим. Ҳозир биз шу ўйин учун тайёрланяпмиз. Ўтган воқеликларни ёддан чиқарамиз. Ушбу мавсумда яхши ва ёмон хотираларни бошдан ўтказдик. Лекин биз мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қилишда давом этишимиз керак.

- Жамоада йўқотишлар борми?

- Афсуски, икки нафар асосий футболчиларимиз - Табатадзе ва Жокич жароҳати сабабли учрашувда иштирок эта олишмайди. Бироқ таркибимиз яхши, уларнинг ўрнини билинтирмаслигимиз мумкин. Бу эртанги ўйин сифатига таъсир қилмайди. 

- Рақибларни қанчалик ўрганиб чиқдингиз? Уларнинг кучли ва нозик томонларини санаб бера оласизми?

Азимжон Аҳмедов: - Рақибларни кўриб, ўрганиб чиқяпмиз. Кўп "просмотр" қилдик. Уларнинг таркибида яхши футболчилари кўп. Эртага уларга яхши қаршилик кўрсатамиз деган умиддаман.

- "Нассажи Масандаран" икки ўйинини ҳимоявий тактикада ўтказди. Эртага "Навбаҳор" рақибнинг иккинчи рақамли бўлиб ўйнашига тайёрми?

- Тактика танлаш рақибни ўрганиб чиқиш билан танланади. Шу сабабли исталган ўйинда исталганча ўйнаш мумкин. Эртага уларнинг  иккинчи рақамли бўлишлари факт эмас. Рақиблар юқори прессинг қилишади, позицион ҳужумларда фаол ишлашади. Эртага рақибнинг тактикасига тушиб қолмаслик учун ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам уларнинг ҳар бир ҳаракатига қарши йўналиш бера олишимиз керак.

- Эртага гуруҳда "Нассажи" "Навбаҳор" меҳмони бўлса, "Мумбаи Сити" сафарда "Ал Ҳилол"га қарши саф тортади. Бу ўйинлар ҳақида таъриф берсангиз.

- Менимча, бу ўйинларнинг бизга боғлиқлиги бўлмайди. Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз. Рақибларга қараб ўйнамаймиз. Сўнгги турда "Ал Ҳилол" бизнинг майдонга келганида, мухлислар стадионни тўлдириб беришса, уларни мағлуб қилиб, гуруҳдан чиқмоқчимиз. 

Мухлисларни эртанги ўйинга таклиф қиламан. Ушбу турнирда қандай ҳолатда бўлишимиздан қатъий назар, йигитлар қўлларидан келганича ҳаракат қилишади. Улар доимо мухлисларнинг хурсанд бўлишини исташади. Исталган ҳолатда, ишлар ўхшамаётганда ҳам майдонда ғалаба қозониш ҳақида ўйлашади. Мухлислардан хурсандмиз. Шу кунгача "Навбаҳор"да нималарга эришилган бўлса, барчаси Наманган аҳлининг хурсанд бўлиши учун қилинмоқда. Ёш йигитларнинг спорт билан шуғулланишлари, футбол ўйинларига кўпроқ одам келишлари учун қилиняпти. Эртага барча мухлислардан стадионга келишларини сўраб қоламан. Биз улар учун майдонга тушамиз.

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика