

Келаси ёзда шартномаси якунланадиган дарвозабон учун Лондон жамоаси 23+3 миллион фунт тўлайди. 27 ёшли дарвозабон аллақачон “тўпчилар” билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган.
Аввалроқ “Брентфорд” дарвозабони учун 40 миллион олишни режа қилгани хабар берилганди. Бироқ испаниялик жамоа билан шартномани узайтирмаслиги аниқ бўлганидан сўнг “Брентфорд” дарвозабонини арзонроққа сотишга рози бўлди.



