"Челси" эгаси кийиниш хонасига кириб, 600 млн. фунт нимага сарф қилинганини айтди
17 апр 2023 22:01
Янгиликлар
"Челси" эгаси кийиниш хонасига кириб, 600 млн. фунт нимага сарф қилинганини айтди
"Челси" эгаларидан бири Тодд Боули "Брайтон"га қарши баҳсдан (1:2) сўнг футболчиларни руҳлантиришга уринди.
Маълум бўлишича, Боули учрашувдан сўнг кийиниш хонасида бир соатча қолиб кетди.
Турли манбаларнинг хабар беришича, клуб эгаси бош мураббий Фрэнк Лэмпарддан сўнг нутқ сўзлаган.
Бизнесмен 600 млн. фунт ғалабалар учун сарфлангани, жамоа айни дамда жадвалнинг пастки қисмида эканлиги "шармандали" ҳолатлиги ҳақида айтган.
Шу билан бирга "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашуви "Челси" учун сўнгги имкониятлардан бири эканлигини гапирган.
Боули билан бирга кийиниш хонасида клубнинг бошқа эгалари - Хансйорг Висс ва Бехдад Эгбали ҳам кирган.
Фикрлар