Эшитдик-да! "Олимпик" етакчиларидан бири "Пахтакор"га ўтмоқда

Tolibjon Qosimov
7 янв 2023, 13:39
Суперлига клубларимиз янги мавсумга тайёргарлик кўриш ва таркибни кучайтириш ишларини давом эттиришмоқда.

Ўтган мавсум "Олимпик" жамоаси етакчиларидан бирига айланган марказий ҳимоячи Муҳаммадқодир Ҳамралиев "Пахтакор"га ўтиш арафасида. Томонлар ҳозирча музокараларнинг сўнгги босқичидалар. 21 ёшли ҳимоячи аллақачон "шерлар" билан бирга машғулотларда иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ҳамралиев ўтган мавсум Суперлигада 25та учрашувда қатнашди ва 3та гол уриб, битта голли пас берган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›