UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  5 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

ЖЧ-2022. Аргентина терма жамоаси - жаҳон чемпиони! Янгиликлар

ЖЧ-2022. Аргентина терма жамоаси - жаҳон чемпиони!

Аргентина ҳамда Франция ўртасидаги ЖЧ-2022 финал ўйини якунига етди.

Аргентина

Лионель Месси - 23', Анхель Ди Мария - 36', Лионель Месси - 108', Лионель Месси - 121', Пауло Дибала - 121', Леандро Паредес - 121', Гонсало Монтиэль - 121'

Чемпионат Мира. Плей-офф . final-тур

18/12/2022, 20:00

5
:
7
Тугади

Франция

Килиан Мбаппе - 80', Килиан Мбаппе - 81', Килиан Мбаппе - 121', Рандаль Коло-Муани - 121'

Стадион: Lusail Stadium, 88966 томошабин

Бош ҳакам: Szymon Marciniak

45'
90'
120'
23'  Лионель Месси
36'  Анхель Ди Мария
36'  Алексис Макаллистер
45'  Энцо Фернандес
64'  Анхель Ди Мария (Маркос Акунья)
90'  Маркос Акунья
91'  Науэль Молина (Гонсало Монтиэль)
102'  Родриго де Пауль (Леандро Паредес)
102'  Хулиан Альварес (Лаутаро Мартинес)
108'  Лионель Месси
114'  Леандро Паредес
116'  Алексис Макаллистер (Херман Пеццелья)
116'  Гонсало Монтиэль
120'  Николас Тальяфико (Пауло Дибала)
41'  Усман Дембеле (Рандаль Коло-Муани)
41'  Оливье Жиру (Маркус Тюрам)
55'  Адриен Рабьо
71'  Антуан Гризманн (Кингсли Коман)
71'  Тео Эрнандес (Эдуардо Камавинга)
80'  Килиан Мбаппе
81'  Килиан Мбаппе
81'  Маркус Тюрам
87'  Маркус Тюрам
90'  Оливье Жиру
96'  Адриен Рабьо (Юссуф Фофана)
113'  Рафаэль Варан (Ибраима Конате)
118'  Килиан Мбаппе
120'  Жюль Кунде (Аксель Дисаси)

ЯНГИЛАШ


ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИ

4:2

8. Монтиел - гол.

7. Коло Муани - гол.

6. Паредес - гол.

5. Чуамени - гол эмас.

4. Дибала - гол.

3. Коман - гол эмас.

2. Месси - гол.

1. Мбаппе - гол.



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИ!

120. Баҳснинг экстра таймига 3 дақиқа қўшиб берилди.

118. ГОООООЛЛЛЛЛ! Мбаппе учрашувдаги ўзининг учинчи голини урди. 3:3!

116. ПЕНАЛЬТИ! Мбаппенинг зарбасидан сўнг тўп аргентиналик футболчининг қўлига тегди.

113. Кучи қолмага Варан ўрнига Конате майдонга тушди.

109. МЕСССССИИИИ! Лео Лаутаронинг зарбасидан сўнг қайтган тўпни сони билан дарвозага жойлаб қўйди. 3:2!

106. Иккинчи эсктра тайм аргетиналикларнинг ҳужуми билан бошланди.

ТАНАФФУС

105. Лаутаро яқин масофадан дарвозани эмас, ҳимоячини нишонга олди.

102. Ўзгаришлар: Альварес ва Де Паул захирага олинди. Лаутаро Мартинес ҳамда Паредеслар ўйинга қўшилишди.

100. Франция терма жамоаси рақибларни ўз жарима майдончасига қамаб, тинимсиз ҳужум уюштирмоқда.

95. Ўзгариш: Рабьо ўрнига Фофана майдонга тушди.

92. Маккалистернинг кучли зарбасидан сўнг тўп мухлислар томон учиб кетди.

91. Экстра таймга старт берилди.

Учрашувнинг асосий вақти якунига етди. Экстра таймларга ўтамиз.

90+7. МЕССИИИИИ... Льорис Леонинг зарбасини бир амаллаб қайтарди.

90+4. Бурчак тўпи. Франциянинг ўта хавфли ҳужуми Мартинеснинг тўпни ушлаб олиши билан якун топди.

90+3. Аргентина жарима майдончаси олдида стандарт вазият. Узатма муваффақиятсиз якун топди.

90. Учрашув асосий вақтига 8 дақиқа қўшиб берилди.

87. Тюрам рақиб майдонида йиқилди, ҳакам йиқилган футболчига сариқ карточка кўрсатди. Симуляция учун.

82. ГООООООЛ! ЯНА МБАПППЕ! СУПЕР ЗАРБАААА! 2:2!

80. ГООООООЛ! Мбаппе пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди.

79. Аргентина терма жамоаси дарвзасига пенальти белгиланди.

78. Стадионга ташриф буюрган мухлислар сони 88,966 нафарни ташкил этади.

77. Камавинга Де Паулни йиқитди ва ҳакам хуштак чалди.

71. Ўзгаришлар: Тео Эрнандес ва Гризманнлар захирага олинди, уларнинг ўрнига Коман ва Камавингалар тушишди.

70. Мбаппедан зарба, аммо ноаниқ.

64. Ўзгариш: Ди Мария ўрнига Акунья майдонга тушди.

59. ЗАРБААА! АЛЬВАРЕСССС! Льорис тўпни бир амаллаб қайтарди ва ушлаб олди.

55. Рабьо Де Паулни "чопгани" учун сариқ карточка билан жазоланди.

53. Аргентина терма жамоаси тўпни бурчакдан ўйинга киритди. Леонинг узатмасидан сўнг Гризманн тўпни қайтарди.

49. Аргентинанинг қарши ҳужуми Де Паулнинг аниқ зарбаси билан якун топди, бироқ Льорис тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

47. Аргентина иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларидан гол уришга яқин келганди, аммо сўнгги пас ноаниқ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45+7. Коло Муани икки рақиб орасидан ўтаётганида уни рақиб футболчилари йиқитишди. Энцо Фернандес сариқ карточка билан жазоланди.

45+3. Варан тўпни олиб қўйди, аммо ортида Хулиан Альварес келаётгани туфайли тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

45. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

41. Ўзгариш: Ренделл Коло Муани ва Маркус Тюрамлар майдонга тушишди. Дембеле ва Жиру захирага олинди.

37. ГОООООООООЛ! Месси, Альварес, Маккалистер ва Ди Мариянинг супер ҳужуми гол билан якун топди! АНХЕЛЬ ҳужумни якунлаб қўйди.


35. Аргентина голдан сўнг ҳимояга қайтиш хатолигини анча олдин тушунган ва шу сабаб баҳсни ҳужумлар орқали давом эттирмоқда.

28. Тео Эрнандес иккинчи қаватдаги курашда Мессига тўқнашиб кетди. Лео жароҳат олгандек кўринди, аммо ҳаммаси жойида, ўйин давом этади.

26. Ромеро Жируни йиқитди ва Аргентина дарвозасидан 30-35 метр узоқликда стандарт вазият пайдо бўлди.

23. ГООООЛ!!!!! Лео пенальтини аниқ амалга оширди.

22. ПЕНАЛЬТИ!!!! Усмон Дембеле ўз жарима майдончаси ичида Ди Марияни йиқитди ва ҳакам пенаьлти белгилади.

20. Оливье Гризманнинг узатмасига ракетадек учиб чиқди, аммо зарба ноаниқ бўлди. Бунинг устига ҳакам фол бўлганига ишора қилиб, хуштак чалди.

19. Ромеро ўнг қанот ҳимоясида Теони йиқитди, ҳакам хуштак чалиб, жарима зарбаси белгилади.

17. Месси тезкор қарши ҳужумда пасни ўнг қанотдаги Де Паулга берди, Родриго эса тўпни Леонинг ўзига қайтарди, аммо Месси тўпга ета олмади. Орқароқдан келиб, зарба берган Ди Мария дарвозани эмас, мухлисларни нишонга ола билди.

14. Мбаппенинг биринчи тезлашиши муваффақитсиз чиқди, Молина уни танаси билан блоклаб, тўпни ёпиб қўйди.

12. Ди Мария чап қанотдан ҳужумга ўтиб, тўпни марказроқдаги Леога узатганди, Чуамени бу пасни пайқади ва тўпни илиб кетди.

10. Иккинчи қаватдаги курашда Льорис жароҳат олди. Ромеро унга урилиб кетган эди.

8. ЗАРБААААА... Де Паулнинг зарбасидан сўнг тўп Варандан рикошет бўлди ва майдлонни тарк этди.

5. Учрашувдаги дастлабки аниқ зарба Маккалистер томонидан берилди. Унинг ўнг оёқда берган зарбасидан сўнг, тўп тўппа-тўғри дарвозабон қўлига бориб тушди.

3. Де Паул тўп узатган вазиятда Альварес офсайдда экан. Вазият якунига етмай ҳакам байроқчасини кўтарди.

2. Трибунада спорт юлдузлари финал баҳсини томоша қилмоқда.

1. Учрашув бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Аргентина – Франция

18 декабрь, 20.00, "Lusail Iconic Stadium"

Аргентина - Мартинес, Молина, Ромеро, Отаменди, Акунья, Ди Мария,  де Пауль, Энцо Фернандес, Мак Аллистер, Месси, Альварес.

Франция - Льорис, Варан, Кунде, Упамекано, Тео Эрнандес, Гризманн, Чуамени, Рабьо, Дембеле, Жиру, Мбаппе.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика