UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  11 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  5 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2

АПЛ. "Тоттенхэм" ғалаба қозонди ва пешқадам бўлиб олди Янгиликлар

АПЛ. "Тоттенхэм" ғалаба қозонди ва пешқадам бўлиб олди

АПЛ 3-тур доирасидаги "Тоттенхэм" — "Вулверхэмптон" учрашуви бўлиб ўтди.

Тоттенхэм – Вулверхэмптон 1:0
20 август, "Тоттенхэм Хотспур Стэдиум"
Гол
: 1:0 – 64 Кейн.

"Тоттенхэм" – Льорис, Эмерсон, Дайер, Дэвис, Санчес, Перишич (Сессеньон, 76), Сон Хын Мин (Ришарлисон, 76), Хейбьерг, Бентанкур, Кулусевски (Биссума, 86), Кейн.

"Вулверхэмптон" – Жозе Са, Кастро, Коллинз, Килмен, Аит-Нури (Семеду, 71), Моутинью (Дендонкер, 58), Рубен Невеш, Матеуш Нунеш, Поденсе (Хименес, 59), Нету (Траоре, 71), Гедеш (Хван Хи Чхан, 81).

Огоҳлантиришлар: Хёйберг (12), Аит-Нури (56), Кейн (67), Коллинз (67).



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Шу паллада бош ҳакам финал ҳуштагини чалди ва "Тоттенхэм" оғир, лекин муҳим ғалабани қўлга киритди. 

90+4-дақиқа. Ришарлисон бир нечта рақиблари ўртасидан ўтиб бориб, зарба берди, бироқ ноаниқ. 

90+2-дақиқа. "Тоттенхэм" қарши ҳужумда яхши имкониятга эга бўлганди, аммо Сессеньоннинг Ришартисонга йўллаган тўпи манзилга етиб бормади. 

90-дақиқа. Ўйининг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88-дақиқа. Пьер-Эмиль Хёйбьерг ёрдамга мухтож бўлиб майдонда ётибди. Конте ўзини қўярга жой топа олмаяпти.

86-дақиқа. Конте шогирдларига бўшашмаслик кераклигини уқтирмоқда.

86-дақиқа. Ўзгариш! Деян Кулусевски ўрнига Ив Биссума.

82-дақиқа. Меҳмонлар рақиб ҳимоясини ёриб ўта олишмаяпти.

79-дақиқа. Кулусевскининг узатмаси зарба бўлиб кетди, аммо Жозе Са бунга тайёр эди. 

76-дақиқа. Ўзгаришлар! Сон Хён Мин ва Иван Перишич ўрнига Ришарлисон ва Райан Сессеньон ўйинга қўшилди. 

74-дақиқа. Меҳмонлар тўпни назорат қилишмоқда.

71-дақиқа. Ўзгаришлар! Аит-Нури ва Педру Нету ўрнига Адама Траоре ҳамда Нельсон Семеду тушди.

67-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳозиргина гол урган Харри Кейн ва Натан Коллинсга ҳакам сариқ карточка кўрсатди. 

64-дақиқа. ГООООООООЛ! Сон бурчакдан тўпни узатмани амалга оширди, Перишич боши билан тўп йўналишини ўзгартирди ва Кейн боши билан ҳисобни очди! 

63-дақиқа. Сон Хён Минда вазият бўлди, аммо бор йўғи бурчак зарбаси.

61-дақиқа. Меҳмонларнинг тезкор ҳужуми самарасиз кетди.

58-дақиқа. Ўзгариш! Моутинью ўрнига Дендонкер

56-дақиқа. Огоҳлантириш! Аит-Нури сариқ карточка ишлаб олди. 

54-дақиқа. Катта тезликда олдинга ошиқаётган Кулушевски қўполлик билан йиқитилди.

Иккинчи таймнинг ортда қолган 5 дақиқасида тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 75-25 мезбонлар фойдасига.

50-дақиқа. Кейннинг узатмасидан кейин Сон жарима майдончаси ичидан бошида зарба берди, лекин ноаниқ. 

Узатмадан кейин охирги зарбани бера оладиган футболчи топилмади.

47-дақиқа. Мезбонлар учун яна бурчак зарбаси. 

Биринчи бўлимда биттагина зарба берган "шпорлар" иккинчи бўлимни фаол бошлашди ва бурчак зарбаси ишлаб олишди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди. Уни меҳмонлар бошлаб беришди.  

Ҳар икки жамоа футболчилари майдонга қайтиб чиқишмоқда. 

Шу паллада ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди.

45+2-дақиқа. Гедеш посбондан ҳам қочди, лекин зарба бериш учун ноқулай нуқтада бўлганлиги сабаб Матеус Луисга тўпни оширди, Луиснинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. Бурчак зарбасидан эса наф чиқмади.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

Таймнинг сўнгги дақиқасига келиб биринчи зарбасини берган "шпорлар" бир йўла гол уриб қўйиши мумкин эди. Кейннинг ўзига хос зарбасидан кейин Жозе Са қийинчилик билан жамоасини қутқариб қолди.  

44-дақиқа. Хёйбергга нисбатан фол.

42-дақиқа. Жуда узоқ давом этган ҳужумни Матеус Луис бош билан зарба бериб, гол билан якунлаши мумкин эди. Льорис фақатгина томошабин бўлиб қолганди, лекин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.  

39-дақиқа. Иван Перишич ўйиндан ташқари ҳолатда. 

37-дақиқа. "Тоттенхэм"нинг бурчак зарбаси анча хавфли чиқди, аммо якуний зарбани берадиган футболчи топилмади. Кейин эса ҳакамлар тўпга охирги бўлиб меҳмонлар вакили тегинганини сезмай қолишди.

35-дақиқа. Эрик Дайер тўп учун курашда қоидани бузишга мажбур бўлди.

34-дақиқа. "Вулверхэмптон" футболчилари кетма-кет зарба беришди, вазият анча жиддий бўлиши мумкин эди. Бироқ биринчисида Эмерсон тўп йўлига тўғаноқ бўлди, иккинчи уринишга эса аниқлик етишмади.

32-дақиқа. Ўйин темпи бироз тушди. 

29-дақиқа. Меҳмонлар яна чап қанотдан олдинга ўтишга уринишмоқда.  

26-дақиқа. Эмерсон ва Кулусевски биргаликда рақибнинг ҳужумуни узиб қўйишди. 

23-дақиқа. Эмерсон оёғида оғриқ ҳис қилиб, майдонда ётибди.

20-дақиқага келиб зарбалар бўйича кўрсаткич 0:4 меҳмонлар фойдасига. "Тоттенхэм" ҳозирча дарвоза томон бирорта зарба бера олмади.

18-дақиқа. Тоттенхэм" бурчак зарбаси ишлаб олди.

14-дақиқа. Эмерсон ва Кулусевски биргаликда вазият юзага келтиришга яқин келди.

12-дақиқа. Огоҳлантириш! Пьер-Эмиль Хёйбергга Гонсалу Гедешга нисбатан очиқчасига ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди. 

Марказга яқин жойда Бентанкурнинг сусткашлигидан кейин тўпни эгаллаган Гедеш олдинга қараб борди ва зарба берди. Бироз ноаниқ.

10-дақиқа. Зарбани кореялик футболчининг ўзи ижро этди, аммо омадсиз.

9-дақиқа. Яна Сонга нисбатан фол. Бу сафар Коллинс айбдор.

8-дақиқа. Бурчакдан тўп жарима майдончаси ташқарисидаги Невешга узатилди ва у тўпни тўхтатмай зарба берди, уриниш аниқ бўлсада, Уго Льорисга муаммо туғдирмади.

7-дақиқа. Моутинью Сонга нисбатан қоидани бузди, лекин дарҳол ҳамкасбидан узр сўраб қўйди.

6-дақиқа. Гонсалу Гедеш қулай вазиятга чиқиб борди ва зарба берди, аммо Санчес тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

3-дақиқа. Узоқ масофага йўлланган узатмадан кейин Кейн қулай вазиятга чиқиши мумкин эди, аммо тўп майдондан чиқиб кетиб қолди.

2-дақиқа. "Вулверхэмптон" майдоннинг рақиб ярмига ўтиб, тўпни назорат қилмоқда. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди.


Қитъадошимиз Сон Хён Мин сайтимиз ўқувчиларига салом йўлламоқда.


Жамоаларнинг асосий таркиби маълум бўлиб улгурган.

"Тоттенхэм": Льорис, Эмерсон, Дайер, Дэвис, Санчес, Перишич, Сон Хён Мин, Хейбьерг, Бентанкур, Кулусевски, Кейн.

"Вулверхэмптон": Жозе Са, Кастро, Коллинз, Килмен, Аит-Нури, Моутинью, Поденсе, Рубен Невеш, Матеуш Нунеш, Гедеш, Нету.


АПЛ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Тоттенхэм

Гарри Кейн - 64'

Премьер-лига . 3-тур

20/08/2022, 17:30

0
:
1
Тугади

Вулверхэмптон

Стадион: Tottenham Hotspur Stadium, 61298 томошабин

Бош ҳакам: Simon Hooper

45'
90'
12'  Пьер-Эмиль Хейбьерг
64'  Гарри Кейн
64'  Иван Перишич
67'  Гарри Кейн
76'  Сон Хын Мин (Ришарлисон)
76'  Иван Перишич (Райан Сеcсеньон)
86'  Деян Кулусевски (Ив Биссума)
56'  Раян Айт-Нури
58'  Жоау Моутинью (Леандер Дендонкер)
59'  Даниэл Поденсе (Рауль Хименес)
67'  Натан Коллинс
71'  Педру Нету (Адама Траоре)
71'  Раян Айт-Нури (Нелсон Семеду)
81'  Гонсалу Гедеш (Хван Хи Чхан)


'

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика