"Локомотив" назорат баҳсида "Машъал"ни мағлуб этди, Мухторов "темирйўлчилар" сафида ҳаракат қилди

Alisher
24 фев 2022
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган «темирйўлчилар» бугун Қибрай стадионида «Машъал»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишди.

Мазкур баҳсда Тошкент жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди. Рақиб дарвозасига ҳар иккала голни ярим ҳимоячи Диёр Туропов киритди.

Қайд этиш керакки, мазкур ўйинда ўтган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказган ҳимоячи Хуршидбек Мухторов "Локомотив" либосида ҳаракат қилди. Унинг "Локо"га ўтиши ҳақида кеча "Эшитдик-да!" рукни орқали хабар қилгандик.

Эшитдик-да! "Навбаҳор" ҳимоячиси "Локомотив"да



AlisherМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати