UZ

Сўнгги янгиликлар

16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4

Қишда Туркияга бормаган "Локомотив" йиғин пулларини қаерга йўналтираётгани маълум бўлди Янгиликлар

Қишда Туркияга бормаган "Локомотив" йиғин пулларини қаерга йўналтираётгани маълум бўлди

Сўнгги йиллар давомида "Локомотив" футбол клуби доимий равишда мавсумолди тайёргарлик йиғинларини Туркия ёки БААда олиб борарди.

Бироқ ушбу мавсум стартида жамоа йиғинларни тўлиқлигича жамоа қароргоҳида олиб борди ва бу ҳақда олдинроқ маълум қилганимиздек, жамоа футболчилари хорижда йиғин ўтказмайди.

Кўриб турганимиздек, "Локомотив" охирги 2-3 йил давомида таркибини ёшартириш ишларини олиб борди, аммо ҳар йилги мавсумолди матбуот анжуманларида клуб расмийлари жамоанинг олдига қўйилган вазифа ва мақсадлар ўзгармаганлигини маълум қилишади. 

Футбол жамиятига аёнки, ёш футболчини ўстириш, клубнинг даражасида шакллантириб, уни босқичма-босқич ривожлантиришда футбол мактабларининг аҳамияти жуда катта. Ўз навбатида клубни молиялаштираётган "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ҳам клубнинг футбол мактабини барпо этишда кўмаклашмоқда. Олган маълумотларимизга қараганда, "Локомотив" бугун футбол мактаби бунёд этишни бошлаб юборган ва бу 2022 йил охирига қадар фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Бизга маълум бўлишича, Яшнобод туманида "Локомотив" футбол клубига тегишли 2 гектар ерга клуб ҳамда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ҳамкорликда битта стандарт стадион ҳамда иккита кичкина сунъий майдон қуришни режалаштирган ва қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас...

Бундан ташқари, "Локомотив" футбол клубига Тошкент вилоятининг Назарбек шаҳарчасидан 8 гектар ер ажратилган бўлиб, клуб у ерга тўртта стандарт майдон ҳамда ёш футболчиларнинг яшаши учун меҳмонхона қурилиши режа қилмоқда. Шу орқали "Локомотив" клуби футбол мактабидаги барча гуруҳларни бир жойга жамлаб, уларни кузатиш имкониятига эга бўлади. Қайд этиш керак, "Локомотив"да ҳозирги пайтда ҳам футбол мактаби фаолият олиб бормоқда. Унда 10га яқин ёш тоифаларида 800дан зиёд ёш футболчилар футбол сир-асрорларини ўрганишмоқда. Доимий равишда мамлакат чемпионатларида, халқаро турнирларда иштирок этишмоқда. Аммо гуруҳларнинг барчаси ҳар хил жойларда машғулотлар олиб боришади.

Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, "Локомотив" футбол клуби қишда Туркия ёки БААга боргандан кўра, ёш футболчилар учун футбол мактаби қуришни маъқул топди.

Рейтинг: +67   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика