UZ

Сўнгги янгиликлар

01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  0 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  1 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  6 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  8 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  13 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  40 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2

Шаҳар бедарвозами? Янгиликлар

Шаҳар бедарвозами?

Телеграмдаги "қизил ВАР" канали ўзбек футболидаги муаммолардан бирига тўхталди:

"Янги йилнинг аввалида "Навбаҳор", "Нефтчи" ва АГМК жамоаларининг фаол трансфер компанияси барчани ўзига маҳлиё қилиб қўйди. Эйфориядаги мухлислар "Пахтакор" гегемонлиги якунлангани, чемпионлик Олмалиқ ёки Наманганга насиб қилиши ҳақида гапиряпти. Лекин, негадир "Насаф" яна жим...

Умуман олганда, ҳозир футболимиз учун Қарши шаҳри жамоасининг кучайиши муҳимроқ. Чунки "Насаф"ни 15 март санасида кутиб турган ўйин ("Банияс" майдонида) биз учун муваффақиятли якунланса, 2022 йилда ҳам халқаро майдонда 3 клубимиз иштирок этади ("Сўғдиёна"га ОФК кубоги учун йўл очилади). ОЧЛ ва ОФК кубогидаги ижобий натижалар эса 2024 йил учун халқаро мусобақаларга бериладиган квоталаримизга таъсир қилади. 

Аммо "Насаф" матбуот хизмати жим. Жамоани Дониёр Нарзуллаев ҳамда Андрия Калудерович тарк этди, таркибга келиб қўшилган янги футболчилар ҳақида маълумот берилмади, ҳеч ким трансфер қилинмади. Аслида қилишнинг имкони ҳам йўқ!

Боиси шундаки, ФИФА 9 декабрь куни "Насаф"га трансфер тақиқи белгилаганди. Бу санкция Абделае Диаките олдидаги қарздорлик ва жарима тўланмагани учун қўйилган. Энг қизиғи, франциялик футболчи Ўзбекистонда 1 кун ҳам бўлмаган, лекин жамоа раҳбариятининг "оқилона" қарори туфайли белини оғритмасдан ҳам 100 минг доллар ишлаб топади. Шунингдек, клуб ОФКга ҳам жарима тўлаши кераклиги айтиляпти ("Ли Ман" билан ўйинда стадиондаги хавфсизлик масаласига эътиборсиз бўлгани учун). Бу жазо ҳам айнан раҳбариятнинг қўпол хатоси туфайли "осмондан тушди". Агар "Насаф" мутасаддилари ОФК вакилининг огоҳлантиришини тўғри қабул қилишса, катта эҳтимол билан бундай бўлмасди.

Энди савол туғилади: юқорида айтилган ҳолатларда "қовунни ким(лар) ерга тушириб юборган?" Уларга нисбатан қандайдир чора кўриладими ёки клуб бюджети ҳамда ўзбек футболи имиджига катта зарар етказаётганлар даҳлсиз кимсаларми? 

Юқоридаги каби ҳолатлар аввалроқ давлат улуши бор корхоналар томонидан молиялаштириладиган бошқа жамоаларда ҳам такрорланганди. Бу мутасаддиларнинг илимсизлиги туфайли юзага келадиган ҳолат. Иш жараёнида билим тополмаган мутахассислар ҳеч бўлмаса мухлислардан узр сўраш учун куч тополса яхши бўларди. Ҳамма ўз хатолари учун жавоб бериши керак! 

P.s. Афсуски, яқин келажакда бундай бўлмаса керак. Чунки дарвозаси йўқ шаҳарлар фақат бизда бор...", — дейилади постда.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика