UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 0:0 (матнли трансляция)  27 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  0 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  7 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  5 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  3 00:01"Атлетико" — "Тоттенхэм" ва "Аталанта" — "Бавария" ўйинлари учун таркиблар маълум  11 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  19 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  26 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  150 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8

Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди Янгиликлар

Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди

Ўтган 2021 йилги мавсумда Қаршининг “Насаф” жамоаси ОФК кубогида муваффақиятли иштирок этиб, якунда мусобақанинг финалига қадар етиб бора олган эди.

Аммо клуб финалчи сифатида ишлаб топган мукофот пулларини жарималарни тўлашга сарфлайдиган кўринади. 

Янги йил арафасида “Насаф”нинг илгари клубда кўрикдан ўтган франциялик футболчи Абделае Диаките билан тузилган шартнома шартларини бажармагани учун ФИФА трансфер тақиқи белгилаган эди. Ушбу қарздорлик ҳал этилмагунича “аждарлар” янги ўйинчилар билан шартнома туза олмаслиги тайин. 

"Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди

Эшитишимизга қараганда, “Насаф” олдида яна бир муаммо пайдо бўлди. Ёдингизда бўлса, ўтган йили ОФК кубоги доирасидаги Гонконгнинг “Ли Ман” жамоасига қарши ўйинда ОФК учрашувга мухлислар киритилишига рухсат берган эди. Бироқ пандемия сабаб карантин қоидаларига риоя этилиши талаб этиларди. Аммо маълум бўлишича, “Насаф” ўша учрашувда хавфсизлик ва карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлай олмаган. 

Қўшимча равишда, пандемия даврида масофа сақлаш нуқтайи-назаридан кўпинча жамоаларнинг захира футболчилари одатдаги захира ўриндиғида эмас, балки унинг ортидаги трибуналарда ўтказилганига гувоҳ бўлдик. “Ли Ман” билан ўйинда аслида фақат жамоа аъзолари ўтиришига мўлжалланган ва захира футболчилари жойлашган трибунага тиббий ниқобсиз мухлислар ҳам киритиб юборилган. 

Эшитишимизга кўра, хавфсизлик масаласига эътиборсиз бўлган “Насаф” клубига ОФК жарима белгилади.

Эшитдик-да! "Оқ-тепа" ва "Истиқлол" "камбэк" қилмоқчи

Рейтинг: -43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика