Эшитдик-да! ОФК рози, мухлислар стадионга қайтадими?
13 сен 2021 12:30
Янгиликлар
Эшитдик-да! ОФК рози, мухлислар стадионга қайтадими?
"Насаф" шу куни Ҳиндистоннинг "Моҳун Баган" жамоасига қарши ОФК кубоги интер зонал босқичи ярим финал баҳсини ўтказади.
|
Насаф Карши |
Кубок АФК - финальная стадия . Quarter Finals-тур 22/09/2021, 21:00 0
:
6
Тугади
|
Атл.Колката |
Сайтимиз ўқувчилари бу ўйинга мухлислар ташрифига руҳсат бериладими ёки йўқ, қизиқишмоқда. Championat.asia'га маълум бўлишича, Осиё Футбол Конфедерацияси ҳам бу саволга ойдинлик киритишни сўраган. ОФК ушбу масала бўйича ЎФАга сўров юборди.
Маълум бўлишича, Осиё Футбол Конфедерацияси мухлисларнинг стадионга киритилишига қарши эмас. Бунинг учун биринчи навбатда учрашувга хавфсизлик бўйича офицер тайинланиши лозим. Шунингдек, ОФКнинг Covid билан боғлиқ ҳолатларда учрашувларни ўтказиш протоколи бўйича 3 та форма тўлдирилиши ҳамда карантин қоидаларига риоя қилиниши керак бўлади.

Барчаси Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг жавоб хатига боғлиқ. Кўрамиз, ЎФА раҳбарияти қандай қарорга келади? ОФКга жавоб хати бугун чиқарилиши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Фикрлар