

"Бэйжин Гоань" клуби академиясининг директорининг маълум қилишича, U-21 жамоасининг олдига Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида муваффақиятли иштирок этиш вазифаси қўйилган. Демак, "Бэйжин Гоань" Тошкентда ўтказиладиган I гуруҳи жамоалари ўртасидаги марказлаштирилган баҳсларга ёшлар жамоаси билан иштирок этади", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ОФК 10 майкуни ОЧЛ Шарқ минтақасининг "H" ва "I" гуруҳи беллашувлари Ўзбекистонда ўтказилишини маълум қилган эди.



