UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  163 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Шуҳрат Мақсудов: "Эл оғзига элак тутиб бўлмайди" Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Эл оғзига элак тутиб бўлмайди"

Coca-Cola Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Насаф" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин кутганимиздек шиддатли бўлди. Бу кутилган хол эди, чунки чемпионатмизда озгина танаффус бўлиб яна бошлаш ҳамма жамоа учун қийин кечиши маълум. Ғалаба билан футболчилар, мухлисларни чин кўнгилдан табриклайман.

- "Бунёдкор" дастлабки дақиқаларданоқ босим уюштирди. Аввалги учрашувларда йўл қўйилган хатолар устида ишлангани кўринди...
- Олдинги ўйинлардан бирини ҳам сиз шу саволни бергандингиз. Биз ўйиндан кейин таҳлил қилганмиз. Футбол жамоавий ўйин, бирданига натижага эришиш қийин. Ўйинни яхши томонга ўзгартириш учун вақт зарур бўлади. Бугун сиз ҳам кўрибсиз, яхши томонга ўзгартира олган бўлсак хурсандман.



- Иброҳим Томива маҳоратли футболчи. Лекин керакли вазиятларда узатмаларни амалга оширмаяпти...
- Буни биз ҳам сезганмиз. Бугун уни Миржаҳон Мираҳмадовни ўрнига туширганимиз сабаби унинг тезкорлиги, индивидуал маҳоратга эга эканлиги эди. "Оқ-тепа" сафида кўрсатган ўйинлари манга жуда ёққанди. Минг афсус, ўша Томивани ўзим ҳам таний олмаяпман. Умид қилаяпмиз, ажаб эмас кейинги ўйинларда ўзини кўрсатиб қолса.

- Футбол жамоатчилиги орасида "Шуҳрат Мақсудов қўғирчоқ мураббий, аслида ҳамма ишни Вадим Абрамов бажаради" қабилида гап-сўзлар юрибди...
- Энди элни оғзига элак тутиб бўлмайди. Шу сабабдан мен бу саволга масалан Вадим Абрамов терма жамоа бош мураббийи эканлигини сиз билан биз яхши биламиз. Ким нима дейишини менга қизиғи йўқ. Қизиқаётганлар бўлса келиб машғулотларимизни кўрсин, ўшанда ўзлари амин бўлишади.

Вадим Карленовични нафақат "Бунёдкор"га, балки бошқа жамоаларни ўйинларига бориб кузатишга, терма жамоа таркибига жалб этилган футболчиларни назорат қилишга ҳаққи бор фикримча.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика