UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  0 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  0 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   6 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  9 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6

Ла Лига. Чемпионлик кураши давом этади. "Реал Мадрид" уйида "Осасуна"ни енгди Янгиликлар

Ла Лига. Чемпионлик кураши давом этади. "Реал Мадрид" уйида "Осасуна"ни енгди

Испания чемпионати 34-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" - "Осасуна" учрашуви бўлиб ўтди.

"Реал Мадрид" - "Осасуна"
Голлар
: 1:0 – 76 Милитао, 2:0 – 80 Каземиро.


"Реал Мадрид" – Куртуа, Одриосола, Милитао, Марсело (Мигель Гутьеррес, 64), Варан (Начо, 46), Асенсио (Аррибас, 83), Каземиро, Винисиус Жуниор (Родриго, 64), Антонио Бланко, Азар (Иско, 72), Бензема.

"Осасуна" – Эррера, Видаль, Санчес, Аридане, Давид Гарсия, Торро (Хони Родригес, 84), Монкайола, Роберто Торрес (Барха, 81), Рубен Гарсия (Адриан, 81), Чими Авила (Будимир, 64), Мартинес (Брашанац, 64).

Огоҳлантириш: Мартинес (54), Ойер Санхурхо (55).


Реал Мадрид

Эдер Милитан - 76', Каземиро - 80'

Примера Дивизион . 34-тур

02/05/2021, 00:00

0
:
2
Тугади

Осасуна

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин

Бош ҳакам: Guillermo Cuadra

45'
90'
46'  Рафаэль Варан (Начо Фернандес)
64'  Марсело (Мигель Гутьеррес)
64'  Винисиус Жуниор (Родриго)
72'  Эден Азар (Иcкo)
76'  Эдер Милитан
76'  Иcкo
80'  Каземиро
80'  Карим Бензема
83'  Марко Асенсио (Серхио Аррибас)
55'  Хави Мартинес
55'  Ойер Санхурхо
64'  Эсекьель Авила (Анте Будимир)
64'  Хави Мартинес (Дарко Брашанац)
81'  Рубен Гарсия (Адриан Лопес)
81'  Роберто Торрес (Энрике Барха)
84'  Лукас Торро (Хони)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


90+3-дақиқа. Бўлди, "Осасуна"нинг навбатдаги уриниши омадсиз чиқди ва бош ҳакам финал ҳуштагини чалди. 

90+1-дақиқа. Бензема Родриго билан жарима майдони ичида девор услубида ўйнаб, 3-4 нафар рақибларини доғда қолдиришга уриниб кўрди...  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.    

Яна бир муҳим жиҳат, бугун захирадан ўйинга қўшилган "Реал" академияси тарбияланувчилари ҳам дадил ўйин кўрсатишди. Ва албатта Искони ҳам алоҳида тилга олсак, арзийди. Испаниялик футболчи барибир улкан иқтидор соҳиби эканлиги унинг ўйинидан сезилиб туради.  

87-дақиқа. Исконинг зарбасидан кейин бўлмади диско. Бироз ноаниқ.  

85-дақиқа. Иско майдон марказида Кроос ва Модрич йўқлигида тўпни "қаймоқранглилар" назоратига ушлаб туришни таъминламоқда. 

83-дақиқа. Ўзгариш! Марко Асенсио ўрнини Серхио Аррибасга бўшатиб берди. 

82-дақиқага келиб, зарбалар 7:1 табиийки "Реал" фойдасига. 

80-дақиқа. Ўзгариш! Рубен Гарсия ("Осасуна") ўрнига Адриан ўйинга қўшилди. 

Бензема тўпни жарима майдонигача олиб борди ва Каземирога ўтказиб берди, таня ярим ҳимоячи тўпни ўзига ўнглайман деб, гол уриб қўйди. 

80-дақиқа. ГООООООЛ! Каземиро зарба бермай, гол урмоқда. 

Родригога нисбатан қўполлик ишлатилди, лекин "Осасуна" футболчиси бу қарордан норози.  

78-дақиқа. Энди меҳмонлар олдинга боришга мажбур. 

Сўнгги дақиқаларда майдондаги футболчиларнинг деярли ҳаммаси "Осасуна" жарима майдони ичида тўпланиб олганди. Бу нарса охир-оқибат гол бўлишига сабаб бўлди. Ҳаводан узатилган тўпни Милитао боши билан дарвозага жойлаб қўйди.  

76-дақиқа. ГОООООООЛ! Эдер Милитао ҳисобни очмоқда.

Тўп олдида Марко Асенсио, лекин унинг узатмасидан кейин Иско тўп ошириши ўхшамади. 

74-дақиқа. Родриго ўнг қанотда тўпни қабул қилиб олди ва бир рақибини алдаб ўтганди, лекин жарима майдонига кириб улгурмасидан йиқитилди. Жарима зарбаси.

72-дақиқа. Ўзгариш! Эден Азар ўрнига Иско ўйинга қўшилди.

70-дақиқа. Торрес ўзини алдаб кетаётган Начога нисбатан очиқчасига қўполлик ишлатди. 

67-дақиқа. Родриго марказдан жарима майдонига яқинлашиб келди ва зарба берди, дарвозабон ҳам ета олмаган тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.  

66-дақиқа. Ҳозиргина майдонга тушган Мигель Гутьерес ишонч билан олдинга ҳаракат қилди ва тўпни Асенсиога етказиб бериб, ҳужумни давом эттирди. 

64-дақиқа. Ўзгариш! Марсело ўрнини Мигель Гутьересга бўшатиб берди. Родриго эса Винисиусни алмаштирди. 

62-дақиқа. Милитао жамоадошининг ноаниқ узатмасидан кейин рақибнинг қарши ҳужумини катта қийинчилик билан олдини олди.  

61-дақиқа. Ваааув! Ўнг қанот футболчисининг узатмасидан кейин "Осасуна" вакили жарима майдони марказида тўпни бемалол, ёнида ҳимоячиларсиз тўпни қабул қилганди... Бироқ техник хато сабаб потенциал ўта хавфли вазият йўққа чиқди. 

59-дақиқа. Марко Асенсионинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. "Реал" учун навбатдаги бурчак зарбаси. 

Жарима зарбасини Марко Асенсио амалга оширди. Унинг узатмасидан кейин Милитао рақиб жарима майдони ичида пайдо бўлиб, кучли зарба бера олди, аммо ноаниқ. 

55-дақиқа. Огоҳлантириш! Хавьер Мартинесга Азарнинг оёғини босиб олиб, қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка кўрсатилди.  

54-дақиқа. Хон Манкойола кучли зарба берди, Куртуа қийинчилик билан тўпни қайтарди.  

51-дақиқа. Винисиус ҳимоячининг узатмасини йўлда илиб олди ва олдинга интилди, лекин вингер на тўпни Бенземага етказди, на ўзи дарвоза томон зарба берди. 

49-дақиқа. Ҳакам "Осасуна" дарвозабонининг олдига келиб, вақтни чўзмаслик зарурлигини, акс ҳолда оқибати ёмон бўлишини уқтирди. 

48-дақиқа. Биринчи таймда бўлгани каби Альваро Одриосола анча фаол, аммо ҳозирча унинг фаоллиги аниқ самарали ҳаракатларга айланмаяпти.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Жавоб ҳужумида яна Одриосоланинг қаноти ишлади, аммо иш якуний зарбагача етиб бормагач, ҳакам жамоаларни танаффусга таклиф қилди. 

45-дақиқа.  ГОООООЛ!   "Осасуна" бўлим охирида Куртуа дарвозасига йўл топди, лекин ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

Бўлим якунланиб бормоқда, ўйинни анча фаол бошлаганига қарамай, Зидан шогирдлари ҳозирча гол ура олишмади. 

42-дақиқа. Марселонинг узатмасидан кейин тўп жарима майдонидан ўтиб кетди.

40-дақиқа. Одриосола узатган тўпга интилаётган Бензема ҳимоячи Аридан Умпьерресга нисбатан қўпол ўйнади. 

38-дақиқа. Ўйин темпи бироз тушгандек. Бу қайсидир маънода "Осасуна" меҳнатлари самараси ҳисобланади.

36-дақиқа. Асенсио ҳужумда фол ишлатди ва ҳакам буни эътибордан четда қолдирмади. 

34-дақиқа. "Осасуна" стандарт вазиятдан наф чиқара олмай, ортга қайтмоқда. 

32-дақиқа. Винисиусда вазият юзага келди ва бразилиялик зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ. 

28-дақиқа. Асенсионинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи. Бланконинг ажойиб узатмасидан кейин Милитао бош билан яна зарба бера олди, дарвозабон чизиқ устида тўпни тўхтатиб қолди. 

26-дақиқа. Бир дақиқа ичида "Осасуна" посбони Серхио Эррера икки бор жамоасини муқаррар голлардан қутқарди. Аввалига Азар ўнг оёқда зарба берганди, бурчак зарбасидан кейин Милитао боши билан тўпни дарвозага йўллаганди. 

25-дақиқа. Азардан ажойиб узатма! Кейин Асенсионинг узатмасини ҳимоячи қайтарди, аммо унгача Эденнинг амалга оширган узатмасини алоҳида эътироф этиш зарур.    

23-дақиқа. Уххх! Мануэль Санчеснинг узатмаси зарбага айланиб кетди ва Куртуа катта қийинчилик билан дарвозага кетаётган тўпни қайтариб қолди.   

21-дақиқа. Одриосола қанотдан олдинга ўтиб кетаётганида йиқитилди, стандарт вазият.

18-дақиқа. Милитао сал қолса тўпни Куртуага қайтараман деб, дарвозага йўллаб қўйиши мумкин эди. Тибо шериги хатосини тўғрилаб кетди.  

17-дақиқа. "Реал" катта куч билан ҳимояланаётган меҳмонлар ҳимоясини ёриб ўтишда муаммоларга дуч келмоқда. 

15-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Марко Асенсио зарба билан якунлади, аммо яна ноаниқ. 

14-дақиқа. Каземирооо! Бразилиялик деярли майдон марказидан зарба бериб қолди, чамаси тўп дарвозага бироз аниқ борганида посбон жамоасини голдан қутқариб қололмасди. 

11-дақиқа. Асенсио рақиблари эътиборини ўзига тортиб, тўпни марказроққа ташлаб берди, лекин Каземиронинг зарбаси қанчалик кучли бўлса, шунчалик ноаниқ бўлди. 

10-дақиқа. "Осасуна" ҳужум уюштиришга уриниб кўрди, лекин ҳар икки сафар қанотдан узатмалар жарима майдончаси тепасидан ўтиб кетаверди. 

9-дақиқа. Бензема кутилмаганда қарши ҳужумни бошлаш ўрнига, рақиб футболчиси зарба беришига замин яратди, аммо Чими Авиланинг уринишидан кейин тўп тўғри Куртуанинг қўлига бориб тушди. 

6-дақиқа. Кутилганидек, илк дақиқалардан мезбонлар устунликни ўз томонларига оғдириб олишди ва Азар жарима майдонига ёриб кириб, Бенземани тўп билан таъминламоқчи бўлганида, ҳимоячилар бунга йўл қўйишмади, иккинчи уринишда эса Асенсионинг зарбаси қовушмади. 

3-дақиқа. Эден Азар футболни соғингани ва яна катта саҳнага қайтишни исташи табиий. Ҳозирги вазиятда тўпни эгаллаган бельгиялик футболчи бир неча шериги бўлишига қарамай, охиргача ўзи борди ва зарба берди, лекин тўп дарвозадан анча юқорироқдан ўтиб кетди. 

2-дақиқа. "Реал" дастлабки уринишини ўнг қанотдан амалга оширмоқчи эди, лекин Одриосола рақибларини алдай олмади. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди. 

Бугун узоқ танаффусдан кейин Эден Азарни асосий таркибда майдонга тушганининг гувоҳи бўламиз азизлар.

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

"Реал Мадрид" – "Осасуна"

00.00, "Эстадио Альфредо Ди Стефано"

"Реал Мадрид" – Куртуа, Одриосола, Милитао, Марсело, Варан, Асенсио, Каземиро, Винисиус Жуниор, Антонио Бланко, Азар, Бензема.

"Осасуна" – Эррера, Видаль, Санчес, Аридане, Давид Гарсия, Торро, Монкайола, Роберто Торрес, Рубен Гарсия, Чими Авила, Мартинес.

Реал Мадрид

Эдер Милитан - 76', Каземиро - 80'

Примера Дивизион . 34-тур

02/05/2021, 00:00

0
:
2
Тугади

Осасуна

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин

Бош ҳакам: Guillermo Cuadra

45'
90'
46'  Рафаэль Варан (Начо Фернандес)
64'  Марсело (Мигель Гутьеррес)
64'  Винисиус Жуниор (Родриго)
72'  Эден Азар (Иcкo)
76'  Эдер Милитан
76'  Иcкo
80'  Каземиро
80'  Карим Бензема
83'  Марко Асенсио (Серхио Аррибас)
55'  Хави Мартинес
55'  Ойер Санхурхо
64'  Эсекьель Авила (Анте Будимир)
64'  Хави Мартинес (Дарко Брашанац)
81'  Рубен Гарсия (Адриан Лопес)
81'  Роберто Торрес (Энрике Барха)
84'  Лукас Торро (Хони)

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика