UZ

Сўнгги янгиликлар

16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  3 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  0 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  6 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  10 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  28 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   12 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0

Виктор Жалилов: "Бугунги ўйин дурангга мос эди. Қолган воқеалар ҳақида эса гапирмайман" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Бугунги ўйин дурангга мос эди. Қолган воқеалар ҳақида эса гапирмайман"

Суперлиганинг бешинчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

"Жуда қийин ва мураккаб ўйин бўлди. Ўзбекистондаги энг кучли тарки жамоага қарши майдонга тушдик.  Бугунги ўйин дурангга мос эди. Бироқ имкониятни бой бердик. Бугун футболчиларимиз жуда яхши ҳаракат қилишди. Гол ургандан кейин ҳам ҳимояга ётиб олишмади. Босимдан чиқиб кетишга ҳаракат қилишди ва гол ҳам уришди. Қолган воқеалар ҳақида гапирмайман",- дейди Виктор Жалилов.

- Даврон Ҳошимов ўз позициясида яхши ўйнай олаётгани йўқ. Шундай экан Фарҳод Мираҳматов ва Хушнуд Авиловнинг асосий таркибда майдонга тушмаётганига нима сабаб бўлмоқда?

- Фарҳод Мираҳматов чап қанот ҳимоячиси. У фақат шу позицияда ўйнай олади. Даврон Ҳошимов эса ўнг томонда ўйнайди. Ўнг қанот ҳимоячимиз Хушнуд Авиловда жароҳат бор. Ҳужумчилар муаммоси эса нафақат бизда, балки бутун Ўзбекистон ҳам мавжуд. Бу терма жамоада ҳам ўз сўзини айтмоқда. Жиддий ўйинларда марказий ҳужумчини топа олмайсиз. Ҳозирги кунда ўйин тақдирини ҳал қиладиган саноқли ҳужумчиларга эгамиз. Машғулотлардаги ҳаракатларидан сўнг футболчиларни майдонга туширамиз. Уларнинг бугунги ҳолатидан келиб чиқиб иш тутамиз. 

- "Навбаҳор"да легионерлардан кўра маҳаллий ёшларга эътибор қаратиш вақти келдими? Бугун легионерларнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Ҳозир легионер ёки маҳаллий футболчини ажратмоқчи эмасман. У ёшми, ёши ўтиб қолганми, мен учун майдонга тушиб, берилган вазифани бажариб, "Навбаҳор" либосида яхши ўйин кўрсатиши муҳим. Жамоанинг талабига жавоб бера олиши ҳам керак. Машғулотларда ўзини кўрсатганлар майдонга тушади. Исоқжонов кичик жароҳат олгани сабаб уни алмаштиришга мажбур бўлдим.

Мағлубиятга учрадикми, демак бизга маҳорат, совуққонлик етишмади. Қайсидир паллада омад ҳам. Нимадир етишмади. Камчиликларни муҳокама қиламиз. Футболчи алмаштириш ўйиннинг боришига қараб амалга оширилади. Шунинг учун Тасич ўйинга қўшилди. Игорь Голбаннинг олдинда кўпроқ фойдаси тегишини инобатга олиб, уни олдинга ўтказиб, Путинчанинни орқароққа ўтказдик. Хатоларни хотиржам таҳлил қиламиз.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика