UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  16 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  3 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  4 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  17

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" Туринда "Реал Сосьедад"га 4та гол урди Янгиликлар

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" Туринда "Реал Сосьедад"га 4та гол урди

Европа лигасининг 1/16 финалидан ўрин олган "Реал Сосьедад" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Реал Сосьедад Испания – Манчестер Юнайтед Англия 0:4

Голлар: Фернандеш (27, 0:1), Фернандеш (57, 0:2), Рэшфорд (65, 0:3), Жеймс (90, 0:4).

Реал Сосьедад – Ремиро, Ле Норман, Сальдуа (Горосабель, 73), Монреаль, Субельдия, Мерино, Сильва, Янузай (Порту, 80), Ильярраменди (Гевара, 74), Ойарсабаль, Исак (Барренечеа, 80).

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Уан-Биссака, Магуайр, Байи, Теллес, Фред, Джеймс, Мактомини (Матич, 60), Бруну Фернандеш (Мата, 83), Рэшфорд (Марсьяль, 68), Гринвуд (Диалло, 83).

Огоҳлантириш: Уан-Биссака (8), Монреаль (88).

Реал Сосьедад

Лига Европы. Плей-офф . 1/16-тур

18/02/2021, 22:55

4
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 27', Бруну Фернандеш - 57', Маркус Рэшфорд - 65', Дэниел Джеймс - 90'

Стадион: Allianz Stadium, 0 томошабин

45'
90'
73'  Асьер Ильярраменди (Андер Гевара)
73'  Хосеба Сальдуа (Андони Горосабель)
80'  Аднан Янузай (Кристиан Порту)
80'  Александер Исак (Андер Барренечеа)
86'  Микель Ойарсабаль (Хон Баутиста)
88'  Робен Ле Норман
8'  Аарон Уан-Биссака
27'  Бруну Фернандеш
27'  Маркус Рэшфорд
57'  Бруну Фернандеш
57'  Дэниел Джеймс
60'  Скотт Мактоминей (Неманья Матич)
65'  Маркус Рэшфорд
65'  Фред
68'  Маркус Рэшфорд (Антони Марсьяль)
83'  Бруну Фернандеш (Хуан Мата)
83'  Мэйсон Гринвуд (Амад Диало)
90'  Дэниел Джеймс
90'  Эрик Байи

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! МЮ жавоб ўйинидан олдин навбатдаги босқични деярли ҳал қилмоқда.

90+2. "Юнайтед" яна бир ҳужум уюштираётганди. Аммо футболчилар энди катта куч ташлашмаяпти.

Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Жеймс тезкор юриши орқали "Сосьедад" дарвозаси ёнига келди ва Ремиронинг "очкоси"дан гол урди!

88. Жеймсни йиқитиб тўхтатгани учун Монреалга ҳам сариқ карточка берилди.

86. Ойарсабалнинг зарбаси ноаниқ кетди. Аммо у бунгача тўпни қўл билан ўйнаганди.

83. Ниҳоят, биз Амад Диаллони таркибда кўряпмиз!

82. Манкунианликлардан яна бир ажойиб ҳужум. Гринвуд мўлжалда адашди.

80. "Юнайтед"дан тезкор классик қарши ҳужум. Жеймс эса 100 фоизлик вазиятдан гол ура олмади. Ремирога тасаннолар!

77. "Реал Сосьедад"ни ҳужумда кўрдик. Аммо Магуайр яна бир бор хавфни бартараф қилди.

73. Гринвуд чап қанотда бир рақибини алдаб ўтиб, дарвоза томон зарба берди. Дарвозабон тўпни бурчакка чиқариб юборди.

70. "Юнайтед"дан ҳужум. Магуайр ҳужумда фол ишлатди.

68. Жеймснинг голи инобатга олинмади. ВАР ишга тушди. Кўриб чиқамиз.

67. "Сосьедад" ҳам таслим бўлгандек кўринмоқда.

65. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Рэшфорд бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди!!

58. ЙЎҚ!!! ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Гол инобатга олинди! Брунудан дубль!

57. Брунунинг голи оффсайд сабабли инобатга олинмади . ВАР ишга тушди. Кузатамиз.

55. Рэшфорднинг пасидан кейин Байи дарвоза томон ҳимоячиларга хос зарба йўллади.

52. МЮ жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Теллеснинг оширган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

49. Магуайрдан яна бир подкат ва "Сосьедад"нинг вазияти бартараф қилинди.

47. Сальдуанинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Хендерсон ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда.

Танаффус!

44. "Юнайтед"дан ҳужум. Мактоминининг паси Бруну томон ўтмади.

41. "Юнайтед" ўйинни назорат қилиб турибди. 

38. УХХХХХ!!! Исакнинг қанотдан оширган тўпини Гринвуд ўз дарвозасига жойлаб қўйиши мумкин эди.

33. Бугун бош ҳакам бир неча хатоларга йўл қўймоқда. Ҳозир ван-Биссака тўпни тоза олиб қўйганди. Аммо ҳуштак чалинди.

30. Тезкор ҳужумга ўтиб кетаётган Мактомини йиқитилди.

27. ГООООООООООООЛЛЛЛЛ!! Дарвозабон ва ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан кейин Бруну бўш қолган дарвозани ишғол қилди!

25. "Юнайтед"да чиройли вазият бўлиши мумкин эди. Фернандеш узун паси орқали Рэшфордни рақиб дарвозабони билан бирга-бир ҳолатга чиқариб юбориши мумкин бўлганди. Ремиро тўпга пешвоз чиқиб, тўпни илиб кетди.

24. Ухххх, қойил Магуайр. Исак Байидан ўтиб кетаётганди. Оғир вазнли Магуайр эса подкати орқали вазиятни бартараф қилди.

22. Ўйин жанговар рухда ўтмоқда. Фоллар ҳам кўп.

19. ЗАРБААААААА!! ГОЛ ҚАНИИИИ МАРКУСС!! Фернандешнинг супер пасидан кейин Рэшфорд 100 фоизлик имкониятдан фойдалана олмади. Қайтган тўпни Бруну дарвоза томон йўллаб кўрди. Ҳимоячилар қийинчилик билан тўпни тепиб юборди.

16. ЗАРБАААААААА!!! Мактомини қанотдан дарвоза олдигача ёриб кирди ва зарба берди. Ремиро тўпни қийинчилик билан қайтарди.

13. Манкунианликлар яхши ҳужум ташкил қилди. Унда Гринвуд чап қанотда тўп билан пайдо бўлиб, тўпни дарвоза ёнига оширди. Ҳимоячилар тўпни тепиб юборишди.

11. Ўйин темпи бироз пасайди. Аммо жамоалар ҳаракат қилишмоқда.

8. Аарон ван-Биссака огоҳлантирилди.

7. "Юнайтед" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Бироқ Рэшфорднинг ноаниқ ҳаракати барчасини йўққа чиқарди.

3. ЗАРБАААААААА!! Рэшфорд аввалига бирга бир вазиятдан гол ура олмади. Қарши ҳужумда эса Исак ажойиб имкониятни йўққа чиқарди.

2. ЗАРБАААААА!! Аднан Янузайнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни Туринга қаратамиз. "Альянц Стэдиум"да "Манчестер Юнайтед" "Реал Сосьедад"га қарши баҳс ўтказади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика