UZ

Сўнгги янгиликлар

07:52Расман. Италиялик футболчи фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттиради  0 07:26U-23 Осиё кубоги. Бугун бизни ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  0 03:11Сенсация! Париж дербисида "Париж" ғалаба қозонди ва ПСЖ Кубокни тарк этди  3 03:06"Ювентус" — "Кремонезе" 5:0. Туринда "голлар шоуси"  2 02:44Англия Кубоги. "Ливерпуль" ўз майдонида "Барнсли"ни аяб ўтирмади  1 02:21Гути Алонсонинг "Реал"дан кетиши ҳақида: "Футболчилар мураббийдан норози бўлса, бу дарров сезилади. Назаримда, асосий сабаб шу"  1 01:43Англия Кубоги 4-раундига қуръа ташланди  4 01:11Хорхе Вальдано: "Алонсо билан боғлиқ вазият биринчи кундан бери барқарор туюлмаётган эди"  4 00:44Риёд дербиси "Ал Ҳилол"ники! Роналду гол урди, аммо Инзаги жамоаси ғалабага эришди  16 00:09U-23 Осиё Кубоги. Қирғизистон ва Саудия гуруҳда қолиб кетди  9 23:53"Реал" футболчилари Алонсонинг истеъфосидан "шок"да. Улар бу хабарни клуб расмий баёнотидан билишган  8 23:21"Реал" қишда янги футболчилар сотиб олмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти амалдаги таркибга ишонмоқда  20 22:58РАСМАН: Русланбек Жиянов — "Навбаҳор" футболчиси!  5 22:34"Реал"га янги бош мураббий тайинланди  32 22:17ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!  67

Коронавирус Хитой футболига қандай таъсир кўрсатмоқда? Янгиликлар

Коронавирус Хитой футболига қандай таъсир кўрсатмоқда?

Яхши биласиз, охирги пайтларда Хитойнинг Ухань шаҳрида пайдо бўлган коронавирус атамаси жаҳон матбуотидан тушмай қолди.

Бу эса ўз навбатида нафақат одамларнинг турмуш тарзига, балки Хитой футболига ҳам катта таъсир ўтказяпти. Қуйида ушбу "кўринмас ажал"нинг спортга ўтказаётган таъсири ҳақида тўхталамиз. 

Суперкубок қолдирилди 

5 февраль куни чемпион "Гуангжу Эвергранд" ҳамда Кубок соҳиби "Шанхай Шенхуа" ўртасида Суперкубок бўлиб ўтиши белгилаб қўйилганди. Суперкубок шарқий Хитойдаги Жиангсу провинциясида жойлашган Сужу шаҳрида ўтказилиши режа қилинган ҳамда шу ўйин билан янги мавсумга старт бериш кутилганди. 

Лекин мамлакатда тарқалган коронавирус сабаб Суперкубок номаълум муддатга қолдирилди. Хитой футбол ассоциацияси бу ҳақда шундай баёнот берди: "Кенг жамоатчиликнинг бир жойда тўпланишига ҳукумат томонидан рухсат берилмаётгани сабабли Суперкубок номаълум муддатга қолдирилди. Ўйин қачон ва қаерда бўлиб ўтиши ассоциация томонидан кейинроқ маълум қилинади". 

Клублар дастлабки 3 турни сафарда ўтказади 

Айнан коронавирус сабаб ОФК Хитой клублари ОЧЛдаги дастлабки учта турни сафарда ўтказишини маълум қилди. Бу йилги Осиё чемпионлар лигасида Хитойдан "Бейжинг ФК", "Шанхай Шенхуа", "Гуангжу Эвергранд" ҳамда "Шанхай СИПГ" иштирок этади. 

Ҳозирча тўрттала жамоа ҳам дастлабки 3 турни сафарда ўтказиши аниқ бўлиб улгурди. Қолган учта тур ҳам сафарга кўчирилиши мумкин. Чунки ОФК берган маълумотда 4,5,6-турлар қаерда бўлиб ўтиши вазиятга қараб ойдинлик киритилади дейилган. 

Суперлига қачон старт олиши номаълум 

Хитой Суперлигаси аслида 22 февралдан бошланиши лозим эди. Лекин тушунарли сабабга кўра, янги мавсум старти номаълум муддатга қолдирилди. Энди катта эҳтимол билан Суперлига баҳсларига баҳорда старт берилади. 

Мамлакат спорт вазирлиги бу борада шундай чиқиш қилди: "Халқимиз саломатлигини ўйлаб барча спорт турларидаги халқаро ва ички мусобақаларни апрель ойига қадар тўхтатиб турамиз". 

Воқеалар қандай тус оляпти? 

- Коронавирус аломатлари Хитойдан ташқари АҚШ, Канада, Франция, Япония, Жанубий Корея, Таиланд ва Сингапурда ҳам кўрина бошлади. 

- Хитой ҳукумати Ухань ва Хуанган шаҳарларини ёпиб қўйишди. Мамлакатнинг катта қисми изоляция ҳолатига тушган. Кўплаб ресторан ва кинотеатрлар ёпилиб, улар ўрнига касалхоналар қуриляпти. 

- 26 январь куни Хитой футбол ассоциацияси аёллар ўртасидаги Олимпия ўйинларига саралаш босқичи Хитойдан Австралияга кўчирилишини расман маълум қилди. 

- 3-9 февраль кунлари Хитой, Австралия, Таиланд ва Хитой Тайпейи ўртасида футбол бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтиши лозим эди. Бу ўйинни ҳам Хитойда ўтказиш бекор қилинди. 

- Хитойнинг Дунгуан шаҳрида теннис бўйича Федерация Кубоги ўтказилиши лозим эди. Бу мусобақа Қозоғистонга кўчирилди ва 4-8 февралга белгиланди. 

- 24 январь куни Хитой баскетбол федерацияси ички чемпионат ўйинлари номаълум муддатга қолдирилганини эълон қилди. 

- Коронавирус киберспортга ҳам катта таъсир ўтказди. Тўғри, интернет орқали онлайн тарзда компьютер ўйинларини ўйнаса бўлади. Бироқ Хитойда киберспорт LAN шаклида ривожланган бўлиб, бунда ўйинчилар компьютер қаршисида ўтиргани билан уларни катта экранлар орқали минглаб мухлислар томоша қилади. 

- Эпидемия сабаб Хитойда анча урф бўлган League of Legends чемпионати ҳамда WESG Олимпиадаси номаълум муддатга қолдирилди. Шунингдек, Starcraft II, CS:GO, Hainan Master Spring Invitational мусобақаси ҳам ўтказилмаяпти. Бундан эса ташкилотчилар миллионлаб доллар миқдорида молиявий зарар кўрган. 

Юлдузларга нима бўлади? 

Маълумки, Хитой чемпионатида кўплаб юлдузлар фаолият юритади. Ҳозирда кўпчилик хорижлик футболчилар мамлакатни тарк этса, чемпионат қай аҳволда қолишидан саросимага тушган. 

Масалан, биргина "Шанхай СИПГ"да тўп тепаётган легионерларни олайлик. У ерда Халк, Оскар, Арнаутович, шунингдек ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳам бор. Ҳозирда баъзи ОАВ юлдузлар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилиш ҳақида ўйлай бошлаганини ёзмоқда. 

"Гуангжу Эвергранд"да бош мураббий сифатида Фабио Каннаваро ишлаб келмоқда, футболчилардан Паулиньо ва Талиска тўп тепяпти. Лекин кимда иккита фуқаролик бўлса, мамлакатдан чиқиб кетиш осон бўлмайди. Масалан, ўтган йил Хитой фуқаролигини қабул қилиб, ҳатто миллий терма жамоада ўйнашга улгурган Элкесон нима қилади? 

Лекин ҳозирча факт шуки, ҳеч ким ўз клубини тарк этгани йўқ. Ҳамма жимгина воқеалар ривожи қандай якун топишини кутмоқда.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика