UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  1 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  3 11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  1 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  9 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  5

Интервью. Ислом Исмоилов: "Саралашда режамиз иш берди, Осиё чемпионатида ғолиб бўлишимиз учун рақибнинг фарқи йўқ" Янгиликлар

Интервью. Ислом Исмоилов: "Саралашда режамиз иш берди, Осиё чемпионатида ғолиб бўлишимиз учун рақибнинг фарқи йўқ"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитой Тайпейи мезбонлик қилган U-17 Осиё кубоги саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказди.

Ҳал қилувчи паллада Ироқ ўсмирларини таслим қилган вакилларимиз мусобақанинг финал босқичига йўл олди. Мазкур саралаш ҳақида терма жамоа устози Ислом Исмоилов фикрларини билдирди.

- Биринчи навбатда қўлга киритилган ғалаба билан мухлислар, қўллаб-қувватлаб турган барча, мураббийлар, ЎФА раҳбарияти, халқаро алоқалар бўлими ходими Шерзод Игамбердиев, терма жамоалар бўлими раҳбари Усмон Тошевга миннатдорчилик билдираман, доим ёнимда турган мураббийлар штабим, ташкилотчиларга ҳам раҳмат айтаман. Ўйиндан олдин бизни фақат ғалаба қониқтирар эди.

- Бу ёшда футболчиларда кучли ҳаяжон бўлиши табиий эди. Қайсидир маънода босим юкларди. Улар билан суҳбатлашдик, руҳиятини кўтардик. Ироқни ўрганиб чиққан ҳолда тактика танладик ва бу иш берди дея оламан. Тўғри, биринчи вазифамиз гол ўтказиб юбормаслик эди. Шу боис иккинчи зонада ҳимояландик ва рақиб ҳужум қилиши мумкин бўлган худудларни ёпдик. Барча учрашувларда кўплаб имкониятларга эга бўлаётганимизга қарамай реализацияда муаммолар бор эди. Йигитлар ўз имкониятларини кутишди. Куч жиҳатдан Ироқ биздан кучлироқ, жисмонан бақувват. Бундай ҳавода майдонда туришнинг ўзи босим берарди. Футболчилар айтилган кўрсатмаларни бажаришди. 

- Жаҳон футболида ҳам чуқур ҳимояни ёриб ўтиш муаммолардан бири ҳисобланади. Топ жамлоалар ҳам чуқур ҳимояланганда ҳужумкор жамоа қийналади. Йирик ҳисобдаги ғалабани кутгандик. Агар эртароқ гол урганимизда шундай вазият бўларди. Жуда қийин ўйинда якуний нуқтани қўя олдик. Барча баҳсларда ҳаяжон бўлди ва табиий ҳолат. Уларнинг орзулари бор. 3 та ўйинда рақибларга қарши қўллаган режаларимиз ўзини оқлади. Бундай қисқа вақтли турнирларда ҳамма нарсани ҳисобга олиш керак. 

- Қитъа мусобақасининг финал босқичигача режамиз бор эди. Асосий вазифа бажарилди ва эндиликда раҳбарият билан яна бу масалани гаплашамиз. Осиё чемпионатигача олдимизда кўплаб ўртоқлик учрашувлари кутиб турибди. Эндиликда уларнинг вақтлари аниқлигига қараб тайёргарликни давом эттирамиз. Мақсадимиз Осиё чемпионатида ғолиб чиқиш, шундай экан ҳар қандай рақибга қарши муносиб ўйнаб ғалаба қозонишимиз зарур. Саралашда эса қийин гуруҳдан пешқадам сифатида чиқдик

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика