UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  45 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  392 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Ислом Исмоилов: "Тактик жиҳатдан Франция ва Венгриядан қолишмадик. Осиё кубоги саралашида оптимал ҳолатда бўламиз" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Тактик жиҳатдан Франция ва Венгриядан қолишмадик. Осиё кубоги саралашида оптимал ҳолатда бўламиз"

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси U-17 Осиё кубоги саралаш босқичига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Вакилларимиз мазкур жараёнда Франция ва Венгрия билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди. Европа терма жамоалари билан баҳслар фойдали бўлгани аниқ. Биз бу борада жамоа устози Ислом Исмоиловнинг фикрларини тингладик. 

- Биламиз, Франция дунёнинг кучли терма жамоалари қаторига киради. Албатта, уларнинг ёшлар терма жамоалари ҳам юқори савиядаги футболчилардан ташкил топган. Бундай жамоаларга қарши ўйнаш доим ёқимли ва бу орқали ўзимиз учун бир қатор янги жиҳатларни кашф этамиз. Бу учрашувлардан асосий мақсад Осиё кубоги саралаш босқичига тайёргарлик кўриш бўлганлиги боис асосий эътиборни ўйин услубимизни шакллантиришга қаратдик.  Франция таркибида кўпроқ Африка қитъаси вакиллари ҳаракат қилишмоқда. Бу ёш тоифасида улар биздан куч ва тезлик жиҳатидан устун. Жамоанинг кўплаб футболчилари Европанинг номдор клубларининг U-19 ҳамда ёшлар жамоаларида ҳаракат қилишади. Умуман олганда ўйин ташкил қилиш вазиятлар яратиш  ва тактик жиҳатдан биз французлардан ортда қолмадик. Биринчи маротаба Европа жамоасига қарши ҳаракат қилганимиз боис футболчиларда ҳаяжон сезилди. Ҳужумларни якунлашда самарадорлик етишмади. Учрашувдан кейин Франция терма жамоаси мураббийи билан ҳам гаплашганимизда  у ҳам бизнинг ҳозирги ҳолатда асосий муаммомиз ҳужумларни самаралик якунлашда эканлигини таъкидлаб ўтди. Ўз навбатида бизга мана шундай юқори даражадаги рақибларга қарши ўйинларни ташкил қилишда катта ёрдам бераётган ЎФА раҳбарияти ҳамда терма жамоалар маркази раҳбари Усмон Қудратовичга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Бу йиғинимиз олдимизда турган асосий мусобақа учун сўнгги йғинлардан бири бўлганлиги боис бошланғич таркибда кўп ўзгаришларга қўл урмаяпмиз. Лекин учрашув давомида футболчилар ва ўйинни бориш ҳолатидан келиб чиқиб ўзгаришлар қиламиз. Венгрияга қарши учрашувда тўлиқ ўйинни назорат қилдик. Лекин ҳимоядаги 2 та хато қимматга тушди. Бу ўйинда ҳам биздаги муаммо чуқур ҳимояни ёриб ўтишда бўлди. Энг асосийси ўйин услубимиз шаклланиб бормоқда. Ҳар қандай рақибга қарши ҳужумкор ва юқори интенсив  футбол намоиш этиш. Мақсадимиз замонавий футбол орқали юқори натижаларга эришиш ва жамоа сифатида шаклланиш. Бунинг учун кўникма ва вақт керак. Ундан ташқари ҳар бир учрашувга рақибдан келиб чиқиб ўз ўйин услубимиздан узоқлашмаган ҳолатда  захира вариантларини тайёрлаб чиқамиз.  

- Саралашдаги рақибларимиз Осиёнинг яхши жамоаларидан ҳисобланади. Гуруҳимиздаги Ироқ ҳамда Фаластиннинг бир нечта учрашувларини кўриб таҳлил қилиб чиқдик. Ҳамда ҳозирги пайтда ҳам имкон қадар уларни тайёргарлик жараёни тўғрисида маълумотлар йиғишга ҳаракат қилмоқдамиз. Фақат Хитой Тайпейининг ўйинларини топишда бироз муаммолар бўлди.

- Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши ҳолатда. Бу учун бизда алоҳида дастур тузиб чиқилган. Босқичма-босқич юқорига қараб ҳаракатланяпмиз. Худо хоҳласа, Осиё саралашигача энг оптимал формамизда бўламиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика