Азамат Алланиязов "Бухоро"да

Narzulla Saydullayev
11 янв 2020
"Бухоро" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Ўтган мавсум "Сурхон" шарафини ҳимоя қилган қорақалпоғистонлик ҳужумчи Азамат Алланиязов шартномаси якунлангани боис термизликлар билан хайрлашгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Алланиязов "Машъал" билан назорат учрашувида "Бухоро" клуби сафида майдонга тушди. 2017 йилнинг иккинчи ярмини футболчи бухороликлар сафида ўтказган эди.

Маълумот учун, 2019 йилги мавсумда Алланиязов термизликлар сафида 9та ўйинда (барчасида захирадан) майдонга тушиб 114 дақиқа ҳаракат қилган эди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia