UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28БАА. Ғаниев тўлиқ ўйнаган учрашувда "Ал Батеҳ" "Шаржа"ни мағлубиятга учратди  0 23:04"Барса" топ-5 чемпионатда ўйнаётган тарбияланувчилар сони бўйича пешқадам, кейинги ўринда "Реал" ва ПСЖ  0 22:30“Яйпан Фарғона” футбол клубининг майдони ва инфратузилмасини Про лига даражасига олиб чиқиш ишлари бошланди  4 22:04"Пахтакор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  2 21:31Расман: Конор Галлахер "Атлетико"дан "Тоттенхэм"га ўтди. Трансфер суммаси аниқ  1 21:02Хитой U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги натижалари барчасини айтиб турибди. Уларга қарши жанг қиламиз"  10 20:40ОКМК ва "Динамо" ўзаро дуранг қайд этишди. Илёсов, Ҳожимирзаев ва Мустафоев билан интервью  1 20:23Расман: Отабек Жўрақўзиев "Сўғдиёна" клуби аъзосига айланди  2 19:59"Бунёдкор" Чехия иккинчи даражали лигаси вакилига ютқазди  4 19:36Гвардиола рекорд ўрнатди, бу рекордга Ҳусановнинг ҳам алоқаси бор  7 19:09"Барселона" бош мураббийи Алонсо истеъфоси ҳақида гапирди  33 18:37U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби — Хитой!  19 17:55Назорат ўйини. Ўзбекистон U-19 Туркияни мағлуб этди  4 17:38Назорат учрашуви. ОКМК - "Динамо" 1:1  2 16:37Микель Артета: "Хаверцни жуда соғинган эдик. Унинг қайтиши жамоа учун катта ёрдам бўлади"  0

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" бу сафар "Олд Траффорд"да "Астон Вилла"ни енга олмади Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" бу сафар "Олд Траффорд"да "Астон Вилла"ни енга олмади

АПЛнинг 14-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Астон Вилла"ни меҳмон қилди.

Манчестер Юнайтед – Астон Вилла 2:2

"Олд Траффорд"

Гол: Грилиш (12), Хитон (42-ўз дарвозасига), Линдельоф (64), Мингз (66).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Линделеф, Магуайр, Уильямс (Шоу, 79), Фред, Мата (Лингард, 74), Перейра, Жеймс, Марсьяль (Гринвуд, 82), Рэшфорд.

Астон Вилла – Хитон, Таргетт, Мингз, Конса, Гильбер, Макгинн, Дуглас Луис, Грилиш, Хурихэйн (Лэйнсбури, 81), Эль-Гази (Трезеге, 17), Уэсли.

Огоҳлантириш: Магуайр (7), Фред (24), Гильбер (45+3), Уильямс (62), Шоу (89).

 

Манчестер Юнайтед

Том Хитон - 42', Виктор Линделеф - 64'

Премьер-лига . 14-тур

01/12/2019, 21:30

2
:
2
Тугади

Астон Вилла

Джек Грилиш - 11', Тайрон Мингс - 66'

Стадион: Old Trafford, 73381 томошабин

Бош ҳакам: Craig Pawson

45'
90'
7'  Харри Магуайр
24'  Фред
42'  Том Хитон
62'  Брэндон Уильямс
64'  Виктор Линделеф
74'  Хуан Мата (Джесси Лингард)
79'  Брэндон Уильямс (Люк Шоу)
82'  Антони Марсьяль (Мэйсон Гринвуд)
89'  Люк Шоу
11'  Джек Грилиш
11'  Анвар Эль-Гази
18'  Анвар Эль-Гази (Трезеге)
45'  Фредерик Гильбер
66'  Тайрон Мингс
66'  Мэтт Таргетт
81'  Конор Хурихэйн (Генри Лэнсбери)

ЯНГИЛАШ

Учрашув жанговор 2:2 ҳисобида якунланди.

4 дақиқа қўшиб берилди.

86. Зарбааааа!!! Лингарднинг зарбасини Хитон қайтарди!

МЮ ўтган 85 дақиқалик ўйини билан ғалабага лойиқ эмас! 

83. МЮ тики-така услубида жарима майдончаси ичига кириб келди. Фреднинг боши билан берган зарбасини Хитон ушлаб олди.

79. Ҳозир Марсьяль тахминан 1 метрлардан гол ура олмади.

76. МЮдан фақатгина Жеймс ўйнаётгандек. Унинг қанотдан жарима майдончаси ичига узатган тўпига зарба берадиган жамоадоши кўринмади.

73. "Вилла"нинг голидан кейин "Юнайтед"да шашт қолмади.

66. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Мингз ажойиб тарзда ҳисобни тенглаштирди!!! 2:2!!!!

64. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!!! Линдельоф боши билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди, 2:1!!!!

63. Зарбаааааа!!! Хурихэйн бир метрдан МЮ дарвозасини ишғол қила олмади.

61. Хавфли вазиятттт!!!! МЮ ажойиб тарзда жарима майдончаси ичига кириб келди. Жеймснинг паси эса Марсьялдан ўтиб, Хитоннинг қўлига бориб тушди.

58. Зарбаааааааа!!! Марсьялнинг зарбасини Хитон қайтарди. Иккинчи темпда давом этган ҳужумда эса Матани жарима майдончаси ичида йиқитишди. Бу ерда пенальти берилмасди.

54. Ҳозир МЮ тезкор қарши ҳужумга ўтганди. Жеймснинг қанотдан узатган пасини "Вилла" ҳимоячиси қўли билан қайтаргандек эди...

52. Бу сафар Фреднинг зарбаси яна ноаниқ кетди. Чапақай футболчинг ўнг оёғи деярли ишламайди.

50. Марсьялнинг берган зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

Демак, МЮ киритган гол Рэшфордга эмас, дарвозабон Том Хитонга ёзилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+3. МЮда стандарт. Балки бу уларга қўл келиши мумкин. Йўқ, хаволатиб узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди ва тайм тугади.

45. 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Зарбаааааа!!! Трезегенинг зарбасини де Хеа қўриқлаётган дарвозанинг устуни қайтарди!

42. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!!! Перейранинг қанотдан узатиб берган тўпини Рэшфорд боши билан берган зарбаси орқали дарвозага йўллади, 1:1!

41. Магуайр бошчилигидаги МЮ ҳимояси рақиб ҳужумларини амаллаб қайтармоқда. 

39. МЮ ўзининг илк бурчак зарбасидан фойдалана олмади.

37. Зарбааааааа!!! Уэслининг зарбаси дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

35. Ван-Биссаканинг пасидан кейин Рэшфорд рақиби Мингз билан биргаликда дарвоза томон югуришди. Тўпни Хитон ушлаб олди.

32. МЮ ўзининг энг ёмон таймларидан бирини ўтказяпти. Зарбалар кам, бурчак тўпи ҳам йўқ...

31. Рэшфорднинг зарбаси ноаниқ кетди.

30. Гол урганда "Вилла". Бироқ бу паллада футболчи оффсайдда қолиб кетганди. Шу боисдан гол инобатга олинмади.

23. Фреднинг ажойиб ҳаракатларидан кейин Марсьяль рақиб дарвозаси томон зарба берди. Тўпни Хитон ушлаб олди.

21. Ўйин сурати анчагина паст. Жамоалар кам ҳужум ташкил қилишмоқда.

17. Ҳозирча голга ассистентлик қилаётган Эль-Гази жароҳатланган ҳолда майдонни тарк этди.

12. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!!! Грилишнинг ўткир бурчакдан берган ажойиб зарбаси Де Хеанинг устидан ўтиб, дарвоза тўққизлигига бориб тушди, 0:1! Бу гол Саудия Арабистони термасининг дарвозамизга урган учинчи голига ўхшаб кетди.

11. Уэслининг зарбасини бу сафар де Хеа ушлаб олди.

10. Фреднинг зарбаси дарвозанинг бироз юқорисидан ўтиб кетди.

9. Учрашувда илк хавфли вазият! Матанинг пасидан кейин Жеймс тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Тўпни жарима майдончаси ичидаги Рэшфордга оширганди. Бироқ Маркус тўпни ўтказиб юборди.

6. Рэшфорд тўпни қанотга юмалатиб кетаётганди, бирданига майдон тугаб қолди.

5. Ҳозирча ёзадиган ҳеч нима бўлмади(

1. Учрашув бошланди!

- Бош мураббийлар бир-бирлари билан саломлашиб олишди. "Олд Траффорд" ҳар доимгидек тўлиб тошган.

- Жамоалар "Олд Траффорд" майдонига чиқиб келишди. Таркибларни эслатиб ўтишяпти.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика