UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  0 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  6 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  24 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2

Расмий хабар. "Сурхон" Дуглас ва Лукас билан шартнома тузди, Агапов кетди Янгиликлар

Расмий хабар. "Сурхон" Дуглас ва Лукас билан шартнома тузди, Агапов кетди

"Сурхон" жамоаси сафига келиб қўшилган украиналик легионер Микола Агапов ҳужжатлар билан боғлиқ муаммони ҳал қила олмаганлиги сабабли, клуб футболчи билан дўстона хайрлашди.

Трансфер ойнаси ёпилишига оз вақт қолганлигини яхши ҳис қилиб турган "Сурхон" клуби раҳбарияти шу куннинг ўзида жамоа кўригида бўлиб турган Дуглас До Насименто Тругило ва Лукас Оливейра Де Кунья билан шартнома имзолади.

Шундай қилиб узоқ давом вақт этган легионерлар масаласи ёпилди.

Лукас бугун жамоа билан Термиз сари парвоз қилади ва кечки машғулотларда иштирок этади. Дуглас айни пайтда Украина давлатида бўлиб турибди. Виза билан боғлиқ муаммо ҳал этилса, у ҳам кубок баҳсида "Локомотив" жамоасига қарши басҳда майдонга тушиши мумкин.



Дуглас До Насименто Тругило. 1997 йилнинг 10 июль куни Бразилияда таваллуд топган. Бўйи 184 см. Ампуласи: Марказий ҳужумчи. Уни дўстлари оддийгина қилиб "Дуглас" деб чақирадилилар. Фаолияти давомида қуйидаги жамоаларда тўп тепган:

2008-2014 йиллар "Audax RJ" (Бразилия);
2014-2015 йиллар "Vasco da Gama" (Бразилия);
2016-2017 йиллар "Fluminense U-20" (Бразилия);
2017 йил "Aimore RS" (Бразилия);
2018 йил "URT MG" (Бразилия);
2019 йил "Gremio Anapolis" (Бразилия).



Лукас Оливейра Де Кунья. 1997 йилнинг 30 июль куни Бразилиянинг Катагуасес шаҳрида туғилган. Бўйи 178 см. Ампуласи: Қанот ярим ҳимоячиси. Уни дўстлари оддийгина қилиб "Лукас" деб чақирадилар. Фаолияти давомида қуйидаги жамоаларда тўп тепган:

2015-2016 "Friburguense" (Бразилия);
2017-"Mogi Mirim" (Бразилия);
2018 "Matonense" (Бразилия);
2019 "Primavera SP" (Бразилия).

2019 йилги мавсумда Лукас "Примавера СП" таркибида 8та учрашувда майдонга тушган ва жами майдонда 513 дақиқа ҳаракат қилган.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика