UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  169 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференциясида янги президент сайланди Янгиликлар

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференциясида янги президент сайланди

Пойтахтимиздаги “Radisson BLU” меҳмонхонасидаЎзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ушбу Конференцияда бўлаётган барча воқеаларни кузатиб бориш мумкин.


ЯНГИЛАШ


Бугунги навбатдан ташқари Конференциясининг кун тартиби.

Маъмурий масалалар:
1.Конференция ЎФА уставига мувофиқ чақирилганлиги ва ташкил қилинганлиги тўғрисида.
2.Саноқ комиссияси аъзоларини (сайловлар натижаларини тўғрилигини текшириш бўйича) тайинлаш
3.Конференция баённомасининг тузилишини назорат қилиш гуруҳи аъзоларини тайинлаш
4.Кун тартибидаги масалаларни тасдиқлаш


I. 2018 йил 25 январда бўлиб ўтган Конференция баённомасини тасдиқлаш

II. Молиявий ҳисоботни тасдиқлаш (мустақил аудитор ҳисоботи)

III. ЎФА уставига қўшимчаларни киритиш ва уставни янги таҳрирда тасдиқлаш

IV. ЎФА Президенти, Вице-президентлар ва Ижроия қўмитаси аъзоларини сайлаш


- 14:50. Конференция бўлиб ўтадиган залда ўзбек футболидаги деярли барча раҳбарлар йиғилган. Бир неча дақиқадан сўнг Конференция бошланиши керак. Бироз кутамиз. 

15:07. ДИҚҚАТ! ЎФА раҳбарияти залга ташриф буюрди. Конференция бошланди


15:08. Ўзбек футболи тарихи ва бугунги куни ҳақидаги ролик намойиш этилмоқда 

ЎФА Бош котиби Аваз Максумов Конференцияни очиб бермоқда. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференциясида ҳалқаро кузатувчи сифатида ФИФА вакили Санживан Баласинган, Андрей Вашкевич ҳамда Осиё Футбол Конфедерацияси вакили Каттел Пурушоттам иштирок этмоқда. 

Бугунги Конференцияга 77 нафар делегатдан 68 нафар делегат ташриф буюрган. 9 нафар делегат узурли сабабларга кўра кела олишмаган. Навбатдан ташқари Конференция очиқ деб эълон қилинди. 


Саноқ комиссияси аъзолиги учун Шавкат Имомов ва Ғайрат Хидоятов тайинланди.  

Конференция баённомасининг тузилишини назорат қилиш гуруҳи аъзолари этиб Владимир Назаров ва Дилшод Норқобилов тайинланди. 


Ўзбекистон футбол Ассоциацияси уставининг 24-моддасига асосан Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президентларини доимий асосда сайлаш учун ЎФА Ижроия қўмитаси томонидан қўйидаги номзодлар таклиф қилинди ва делегатлар томонидан бир овоздан сайланди:

Эрматов Равшан Сайфиддинович ЎФА Биринчи вице-президенти, Жўраев Муҳитдин Ўткурувич ЎФА вице-президенти этиб сайланди. 


ЎФА президенти Ачилбай Раматов ўз ихтиёрига кўра истеъфога чиқишга қарор қилгани боис унинг ўрнига янги президент сайланади. Ушбу лавозимга Тошкент шаҳар футбол Ассоциацияси номидан Азизов Абдусалом Абдумавлонович номзоди илгари сурилган. 1960 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Бугунги кунда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи сифатида ишлаб келмоқда. 

Аҳрол Иноятов ва Бекзод Каримов Азизов Абдусалом Абдумавлонович ҳақида илиқ фикрлар билдиришди. 

Расман: Азизов Абдусалом Абдумавлонович ЎФА янги президенти этиб сайланди. 


ЎФА Ижроия қўмитаси аъзолари этиб сайланганлар

Азизов Абдусалом Абдумавлонович

Эрматов Равшан Сайфиддинович

Жўраев Муҳитдин Ўткурувич

Исроилов Шоакрам Холматович

Абдувоҳидов Абдужаббор Абдусатторович

Набиев Дилмурод Ҳамидуллаевич

Шоабдураҳмонов Рустам Мавзурович

Жалолов Наримон Жалолович

Ходжаев Алишер Жўрақулович

Ҳакимов Бахтиёр Ибрагимович

Жалилов Шуҳрат Икрамович

Усмонов Жаҳонгир Мираброрович

 


"Аввало менга билдирилган ишонч учун катта раҳмат айтаман. Ўзбекистонда футбол биринчи рақамли спорт тури. Давлатимиз раҳбари футбол ёшларимизнинг кайфиятига таъсир қилади, футболда ҳалоллик ва адолат бўлиши керак деган топшириқни қўйдилар. Биргаликда ушбу топшириқни бажарамиз. Адолат ҳалолилик бўлмаган жойда ривожланиш бўлмайди. Футболни ривожлантириш бўйича ҳукуматимиз томонидан бир қатор қарорлар қаблу қилинди. Янгидан янги спорт саройлари қурилди, айрим хатолар туфайли ундан унумли фойдана олмадик. Тотализатор, келишилган ўйинлар каби иллатларни йўқотиш биринчи даражадаги вазифамиз бўлади. Янги Ижроқўм доим спорт принципларига асосан ишлайди. Ҳудудий, болалар, аёллар футболини ривожлантириш ЎФАнинг бош мақсадларидан бири бўлиши керак. Ҳудудларда сарфланаётган маблағларни мақсадли йўналтириш, унинг негизида ёшлар, олимпия терма жамоаларини кучайтириш ҳам асосий вазифа бўлиши керак. Кўплаб футбол фидоийларини, фахрийларини биламан. Улар билан биргаликда албатта натижа учун курашишимиз керак. Ўйлайманки биргаликда ишлаб давлатимиз Раҳбари томонидан қўйилган барча вазифаларни қўлдан келганича бажарамиз", - дейди ЎФА янги президенти Азизов Абдусалом Абдумавлонович.


Шу тариқа навбатдан ташқари Конференция якунига етди.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика