Эртага U-19 Осиё чемпионати старт олади
17 окт 2018 13:36
Янгиликлар
Эртага U-19 Осиё чемпионати старт олади
Осиё ўйинлари ва Паралимпия ўйинларидан сўнг Индонезия футбол бўйича U-19 мусобақасини ҳам ўзида ўтказади. Ушбу мусобақада 16та жамоа иштирок этади ва якунда кучли тўртликка кирган жамоалар келаси йил Польшада бўлиб ўтадиган U-20 жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади.
Иштирокчи жамоалар
"А" гуруҳи - Индонезия, БАА, Қатар, Хитой Тайпейи
"В" гуруҳи - Япония, Ироқ, Таиланд, КХДР
"С" гуруҳи - Вьетнам, Жанубий Корея, Австралия, Иордания
"D" гуруҳи - Саудия Арабистони, Тожикистон, Хитой, Малайзия
Ўйинлар қайси стадионда бўлади?
4 ноябрга қадар давом этадиган U-19 Осиё чемпионати учта стадионда ўтказилади. Баҳслар Жакартадаги "Гелора Бунг Карно", "Патриот Кандрабхага" ва "Пакансари" ўйингоҳларида бўлиб ўтади. Мусобақага эртага, 18 октябрь куни БАА - Қатар учрашуви билан старт берилади. U-19 Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи финал ўйини 4 ноябрда "Пакансари" стадионида ўтказилади.
Мусобақанинг қисқача тарихи
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати илк бор 1959 йилда ўтказилган бўлиб, бунда Жанубий Корея ғолиб чиққан. Кореяликлар мусобақа тарихида жами 12 марта ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлишган. 2008 йилдан бошлаб мусобақага расман U-19 Осиё чемпионати номи берилган ва ҳар икки йилда ўтказиб келинади. Индонезияда ўтказиладиган навбатдаги турнир 40-мусобақа сифатида тарихдан жой олади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар