UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Англия Премьер-лигасида трансфер ойнаси ёпилди. Йерри Мина "Эвертон"да ва бошқа трансферлар Янгиликлар

Англия Премьер-лигасида трансфер ойнаси ёпилди. Йерри Мина "Эвертон"да ва бошқа трансферлар

Бугун Тошкент вақти билан 21:00да Англия Премьер-лигасида ёзги трансфер ойнаси ёпилди.

Шу муносабат билан амалга ошириладиган сўнгги трансферлар билан таништириб борамиз.


ЯНГИЛАШ


Тошкент вақти билан соат 21:00да Англияда трансфер бозори расман ёпилди. Энди АПЛ клублари 31 августга қадар фақат ўз футболчиларини бошқа чемпионат клубига сотишлари мумкин холос. Январь ойига қадар янги футболчини сотиб олиб бўлмайди.


- Англияда трансфер ойнасининг сўнгги дақиқаларида "Эвертон" 3та харидни амалга оширган бир пайтда "Тоттенхэм" АПЛда 2003 йилдан буён ёзги трансфер бозорида умуман футболчи сотиб олмаган биринчи клуб бўлди. 


- Skysports дан навбатдаги хабар. "Фулхэм" "Марсель" ярим ҳимоячиси Андре Франк Ангиссани 30 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олди.


- Расмий хабар. "Эвертон" нималар қилаяпти? Бироз олдин Йерри Мина ва Бернардни ўз сафига қўшиб олган "Эвертон" энди "Барселона" ярим ҳимоячиси Андре Гомешни ижарага олди. 


- Расмий хабар. Карлос Санчес кутилганидек "Вест Хэм" аъзосига айланди. "Фиорентина"дан келган футболчи 2 йиллик шартномага имзо чекди. 


- Расмий хабар. "Хаддерсфилд" Бельгия U21 терма жамоаси ва "Монпелье" аъзоси Исак Мбензани ўз сафига қўшиб олди.


- Skysports хабарига кўра колумбиялик ҳимоячи Карлос Санчес "Вест Хэм" сафида тиббий кўрикдан ўтди.



- "Эвертон" авжига чиқмоқда. "Барселона" ўз ҳимоячиси Йерри Минани "Эвертон"га сотганини эълон қилди. Колумбиялик футболчи учун инглиз клуби 30 миллион евро тўлайди. 


- Расман: "Эвертон" бразилиялик Бернардни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Бу футболчининг "Шахтёр" билан шартнома тугаганди. Бернард Англия клуби билан 4 йиллик шартнома тузди

- "Барселона"дан Усмон Дембелени харид қилмоқчи бўлган "Арсенал"нинг режалари чиппакка чиқди. Каталония клуби "тўпчилар"нинг 100 млн. евролик таклифини рад этди.


РАСМАН: "Вулверхэмптон" "Андерлехт" ярим ҳимоячиси Леандер Дендонкерни ўз сафига қўшиб олди. Бельгиялик бир йил ижара асосида "бўрилар" шарафини ҳимоя қилади.


РАСМАН: "Бетис" ярим ҳимоячиси Виктор Камараса ижара асосида "Кардифф"га ўтди. 24 ёшли футболчининг ижараси 1 йилга мўлжалланган.


РАСМАН: "Лестер Сити" Загребнинг "Динамо" клубидан 21 ёшли Филип Бенковични сотиб олди. "Тулкилар" ушбу трансфер учун 13,05 млн. фунт сарфлашади.


РАСМАН: "Вест Хэм" "Арсенал" ҳужумчиси Лукас Пересни сотиб олди. Трансфер 4 млн. фунт эвазига амалга ошди. Футболчи ва клуб ўртасидаги битим 3 йилга мўлжалланган.


РАСМАН: "Манчестер Сити" Австралия чемпионати вакили "Мельбурн Сити" ярим ҳимоячиси Даниэль Арзанини ўз сафига қўшиб олди. Футболчи ёшлар жамоасида тўп тепади.


РАСМАН: "Челси" "Атлетик" дарвозабони Кепа Аррисабалагани харид қилди. Трансфер 72 млн. фунт (80 млн. евро) эвазига амалга ошди. Шундай қилиб Аррисабалага футбол тарихидаги энг қиммат посбонга айланди.


РАСМАН: "Челси" "Реал"дан ярим ҳимоячи Матео Ковачични ижарага олди.


РАСМАН: Тибо Куртуа "Реал"га ўтди. "Челси" ушбу трансфердан 31,5 млн. фунт ишлаб олди.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика