

Аввалроқ Роналду миллий терма жамоа ихтиёрини тарк этганди. ОАВ 41 ёшли футболчи ҳамда бош мураббий Жорже Жезуш ўртасида келишмовчилик юзага келгани, мураббий Миллатлар Лигаси доирасидаги Норвегияга қарши баҳсда (2:1) ҳужумчини захирада қолдиргани ва Дания билан ўйинда ҳам (4:2) уни майдонга туширишни режалаштирмагани ҳақида хабар берган эди.
Португалия терма жамоасидаги ушбу можаро фонида Жонет Роналдуни ўз камчиликларини тан олмайдиган жирканч инсон деб атаган.
"Кимдир бу руҳий носоғлом кимсани танийдими? Уни умуман танимайман, лекин унинг кимлигини билишни хоҳлайман. Чунки укам ҳақида айтаётган гапларидан келиб чиқсак, у уни умуман танимаслигидан далолат беради. У жуда бахтсиз, ақли заиф ва ҳасадгўй одам бўлса керак. Португалиялик одам бундай гапларни гапиришдан уялиши керак", – деб ёзди Авейру ўзининг ижтимоий тармоқларида.
"O Jogo" нашрининг хабарига кўра, Роналду Португалия миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш тўғрисида қарор қабул қилган.



