UZ

Сўнгги янгиликлар

02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  11 02:10Финал: "Барселона" - "Реал" 2:2 (матнли трансляция)  115 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  9 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  18 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  58 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1 21:24Айбек Нурбаев: "Тақвим зич, 7 кундан буён сафардамиз"  2 21:00Суперлига. Ўз уйида меҳмон бўлган "Сурхон" "Машъал" билан дуранг ўйнади  13

ЖЧ-2018. Нигерия Аргентинадан очко олган Исландияни мағлуб этди Янгиликлар

ЖЧ-2018. Нигерия Аргентинадан очко олган Исландияни мағлуб этди

Бугун ЖЧ-2018 2-тури доирасида 3та учрашув ўтказилмоқда.

"D" гуруҳи доирасида Нигерия ва Исландия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Учрашувдаги вазиятларни шу саҳифада кузатиб бордингиз.

Нигерия

Ахмед Муса - 49', Ахмед Муса - 75'

Чемпионат Мира. Группа D . 2-тур

22/06/2018, 21:00

0
:
2
Тугади

Исландия

Стадион: Volgograd Arena, 40904 томошабин

Бош ҳакам: Matthew Conger

45'
90'
44'  Брайан Идову
46'  Брайан Идову (Тайронн Эбюэхи)
49'  Ахмед Муса
49'  Виктор Мозес
75'  Ахмед Муса
75'  Кеннет Омеруо
85'  Келечи Ихеаначо (Одион Игало)
90'  Огенекаро Этебо (Алекс Ивоби)
65'  Рагнар Сигурдссон (Сверрир Ингасон)
71'  Йон Бедварссон (Бьорн Сигурдарсон)
83'  Гильфи Сигурдссон
87'  Арон Гуннарссон (Ари Скуласон)


ЖЧ-2018
"D"
гуруҳи, 2-тур
"Волгоград Арена"
Нигерия - Исландия 2:0
Бош ҳакам:
Мэтью Конгер
Голлар: А.Муса 49, 75
Амалга оширилмаган пенальти: Г.Сигурдссон 83

Нигерия: 23.Фрэнсис Узохо, 5.Уильям Эконг, 2.Брайан Идову (21. Тирон Эбуехи, 46), 6.Леон Балогун, 4.Ониние Ндиди, 8.Огенекаро Этебо (18.Алекс Ивоби, 90), 10.Жон Оби Микел, 11.Виктор Мозес, 7.Аҳмед Муса, 14.Келечи Ихеаначо (9.Одион Игало, 85), 22.Кеннет Омеруо.

Исландия: 1.Ханнес Халльдорссон, 6.Рагнар Сигурдссон (5.Сверрир Ингасон, 64), 18.Хёрдур Магнуссон, 2.Биркир Сэварссон, 14.Кари Арнасон, 17.Арон Гуннарссон (23.Ари Скулассон, 87), 10.Гильфи Сигурдссон, 19.Рурик Гисласон, 8.Биркир Бьярнасон, 11.Альфред Финнбогасон, 22.Йон Бодварссон (9.Бьорм Бергманн Сигурдссон, 71).

Огоҳлантириш: Б.Идову 44


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашувга якун ясалди. 1-турда Аргентинадан очко тортиб олган Исландия Нигерия олдида ожиз қолди.

94 - Жон Оби Микел қўлидан лат эди ва тиббий ёрдам олди.

Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90 - Нигерия таркибида Этебо ўрнига Алекс Ивоби майдонга тушди.

83 - Зарбааааа, эҳҳҳееееҳее. Исландиянинг ҳақиқий юлдузи Гильфи Сигурдссон пенальтидан фойдалана олмади, тўп юқоридан ўтиб кетди. Гильфи ўйинга интригани қайтариши мумкин эди...

81 - Бош ҳакам пенальти белгилади, яшасин VAR тизими. 

80 - Бош ҳакам Мэт Конгер пенальти бўлиши эҳтимоли билан VAR га мурожаат қилди, Кутамиз.

75 - Гооооооолллллл, Аҳмед Мусаааа яна бир чиройли гол киритди. Муса аввалига Кари Арнасондан қочиб кетди, кейин дарвозабонни алдаб ўтиб гол урди.

74 - Зарбааа, Мусадан супер зарба ва дарвоза тўсини

70 - Эконгнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.


Боши ёрилган Рагнар Ихеаначога қарши.


64 - Боя Муса сабаб боши ёрилган Рагнар Сигурдссон майдонни тарк этди. Унинг ўрнига эса Сверрир Ингасон тушди. Рагнарга саломатлик тилаб қоламиз.

57 - Ндидидан ажойиб зарба ва Халлдорссондан супер сейв.


Муса ҳисобни очганидан сўнг.


53 - Муса гол уриб бўлгач бехостан Рагнар Сигурдссоннинг бошини тепиб ўтиб кетди. Рагнарга 3 дақиқадан кўпроқ вақт давомида тиббий ёрдам кўрсатилди. Исланд либосини ҳам алмаштиришга мажбур бўлди, чунки қонли либос билан майдонда ҳаракатланиш мумкин эмас.

49 - Гооооооолллллл, Аҳмед Муссааааа учрашувда ҳисобни очди. Виктор Мозес томонидан етказиб берилган тўпни чиройли тарзда тўхтатиб олган Муса чиройли гол муаллифига айланди. Бу Нигериянинг ўйиндаги биринчи зарбаси эди.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

Биринчи бўлимга якун ясалди. Нигерия жуда ҳам пассив бўлган бўлимда ҳисоб очилмади.

Учрашувни ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам бевосита стадиондан кузатиб бормоқда.

45 - Хавфли вазияттт, Сигурдссоннинг жаримадан етказиб берган тўпига Финнбогасон ва Бьярнасонлар салгина етиб бора олишмади. Лекин, кескин вазият юзага келди.

44 - Африкаликлар стандарт вазиятларни шунчаки кўкка совуришмоқда.

42 - Муса исландлар дарвозабони Халлдорссонни туртиб майдондан ташқарига чиқариб юборди.

38 - Ихеаначонинг жаримадан узатган тўпини Сэварссон майдон ташқарисига чиқариб юборди.


Тиниб-тинчимаган одамлар-эй, нималарни ўйлаб топишмайди-я...


34 - Сэварссон рақиб жарима майдончасида йиқилди, ҳакам Этебо қўполлик ишлатмади деб топди. Қоида бузилмаган эди.

30 - Исландлар майдон марказида тўпни рақиблардан олиб қўйишди, аммо тезкор қарши ҳужумга ўтиб кета олишмади.


Исландия ва Нигерия футболи афсоналари Биркир Кристинссон ва Нванко Кану ўйин бошланишидан олдин майдонга тушишди.


21 - Бьярнассон тўп узатиши зарбага айланиб кетди, Узохо тўпни уриб юборди.

18 - Ўйин темпи юқори эмас ҳозирча.

15 - Исландия сардори Арон Гуннарссон тўпни ён чизиқдан ҳудди бурчакдан оширгандек узатиб бермоқда. Виталий Денисов бўлиб кет-эээ.


Узохо Сигурдссоннинг жаримадан берган зарбасини қайтараётган ҳолат.


Исландлар ўйинни яхши бошлашди, ахир бу Аргентинадан очко тортиб олган жамоа. Нигерия эса ҳозирча фақат либоси билан ажралиб турибди.

6 - Зарба, бу сафар ҳам Сигурдссоннинг жарима майдончасига кирмасдан тепган тўпини яна Узохо ушлаб олди. Бу вазиятда исландлар етакчисига тўпни Финнбогасон етказиб берган эди.

3 - Зарбааа, Гильфи Сигурдссоннинг жаримадан тепган аниқ зарбасини Фрэнсис Узохо қайтариб қолди. Гильфи тўпни деярли тўққизликка аниқ йўналтирган эди. Бошланиши ёмон эмас.

-Учрашув бошланди.

- Ҳар иккала давлат мадҳиялари янгради, сардорлар ўйинни ким бошлашини аниқлаб олишди. Баҳсни бошлашга ҳамма нарса шай.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика