UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

“2022 йилги ЖЧ олтини учун курашнинг 4 хил якуни – бу катта футбол тарихидир” – Игорь Рабинер “Championat.asia” учун махсус Янгиликлар

“2022 йилги ЖЧ олтини учун курашнинг 4 хил якуни – бу катта футбол тарихидир” – Игорь Рабинер “Championat.asia” учун махсус

Хорватия ёки Марокаш ғолибликни қўлга киритади (тасаввур қилинг: Марокаш – жаҳон чемпиони! Унгача эса бор-йўғи икки марта 0:0 ва иккита пенальтилар серияси) – мундиал чемпионларининг тор суперэлитаси кенгаяди.

Ҳозирча бунга эришганлар саккизта: Уругвай (2 марта), Италия (тўртта), Германия (тўртта), Бразилия (бешта), Англия (бир), Аргентина (иккита), Франция (иккита), Испания (битта).

4 миллион 200 минг аҳолига эга хорватлар эса ЖЧни қўлга киритган иккинчи энг кичик давлатга (Уругвайдан кейин) айлана олади. Сўнгра, улар мундиал медалларининг тўлиқ тўпламига эга бўлишади (бронза-98, кумуш-2018 ва олтин-2022), гарчи, мамлакат мустақил давлат сифатида футбол ўйнаганига 30 йилдан камроқ вақт бўлганига қарамай!

Франция ғалаба қилади – тарихда учинчи маротаба ва 60 йил ичида биринчи маротаба бир жамоа кетма-кет иккита чемпионликка эга чиқади. Ҳозиргача Италия 1934 ва 1938 йилларда, шунингдек, 1958 ҳамда 1962 йилларда Бразилия бунга эришган. Дидье Дешам эса икки марта жаҳон чемпиони бўлишга эришган италиялик Витторио Поццодан кейин тарихдаги иккинчи мураббийга айланади. Бундан ташқари, 1998 йилда у сардор бўлган (ўша йилги мундиалда Франция финалда Бразилияни мағлуб этган).

Аргентина ғолиб бўлади – Лео Месси ўзини Диего Марадона билан тенглаштириб, биринчи маротаба ЖЧ совринини кўтаради. Уни Пеле билан солиштирмаган бўлардим. Қирол – қироллигича қолади, Худодан унга соғлик сўрайман!

Бундан ташқари, Аргентина Америкадан ташқаридаги илк чемпионлигига эга чиқади (улар уйда ва Мексикадаги мундиалларда муваффақиятга эришган) ҳамда Марокаш каби Европа терма жамоалари)нинг қаторасига 4 та чемпионликни қўлга киритган ажойиб сериясини бузади.

Сиз ким томондасиз? 

Бугунги ўйиндан сўнг, ота-бола инглизлар менга Марокашни қўллашларини айтишди. Чунки, улар Франция ёки Аргентинани хоҳлашмайди, марокашликлар эса тарихда ярим финалга чиққан илк Африка термасидир. Хўш, нега улар барчасини ўзиники қилмаслиги керак экан?

Игорь Рабинер

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика