UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   0 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  5 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  6 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  5 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  1 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11

2019 йилнинг энг яхши ўйинлари. "Пахтакор" - "Насаф" 2:1 Янгиликлар

2019 йилнинг энг яхши ўйинлари. "Пахтакор" - "Насаф" 2:1

2019 йилги Суперлига доирасидаги энг қизиқарли ўйинларда урилган голларни тақдим этишда давом этамиз.

2019 йилги Суперлиганинг 3-турида Қаршининг "Насаф" клуби Тошкентда "Пахтакор"га етарли даражада қаршилик кўрсатган эди.


Учрашувнинг 11-дақиқасида бош ҳакам Машарипов оширган тўп Ғолиб Ғайбуллаевнинг қўлига тегди деб ҳисоблаб пенальти белгилайди. Дарвоза ортида турган камера тўп Ғайбуллаевнинг қорнига текканини кўрсатганди. Марат Бикмаев 11 метрли жарима тўпидан гол уриб ҳисобни очади - 1:0.

Иккинчи тайм бошида меҳмонлар ҳужумга ўтишади ва Владимир Козак ўз дарвозасига гол уриб қўяди - 1:1.

Барча ўйин дуранг натижа билан тугайди деб турганида ҳакам томонидан қўшилган 4-дақиқада Акром Комилов тепган тўп устунга тегиб қайтади, Бикмаев тўп учун кураш олиб боргач, Егор Кримец тўпни дарвозага йўллайди - 2:1. Бу вазиятда кўпчилик ўйиндан ташқари ҳолат деб ўйлайди, бироқ Кримецга тўп "Насаф" футболчисидан келгани боис ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди.


"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 2:1 (1:0)
05.04.2019. 3-тур. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 14670 томошабин.
Голлар:

1:0 - Бикмаев Марат - пенальти, 12
1:1 - Козак Владимир (автогол), 54
2:1 - Кримец Егор, 90+3
"ПАХТАКОР": Қувватов Санжар; Абдуллаев Садриддин (Собирхўжаев Сардорбек, 69); Машарипов Жалолиддин; Кримец Егор; Ҳамробеков Одилжон; Сайфиев Фарруҳ; Козак Владимир; Бикмаев Марат; Комилов Акром; Яхшибоев Жасурбек (Черан Драган, 58); Сидиқов Жавоҳир (Ҳамдамов Достонбек, 77).
"НАСАФ": Эргашев Умиджон; Ғайбуллаев Ғолиб; Муртозаев Ҳумоюн; Давлатов Бобурбек; Абдураимов Сардор; Рашидхонов Ислом (Мозговой Акмал, 57); Мухторов Хуршидбек; Эшмуродов Умарбек; Маннонов Жўрабек (Саитов Дилшод, 76); Кенжабоев Ислом (Бозоров Ойбек, 64); Нарзуллаев Дониёр.
Огоҳлантиришлар: Абдуллаев Садриддин, 14; Яхшибоев Жасурбек, 31; Саитов Дилшод, 90+5; Мухторов Хуршидбек, 90+6.





Видео sportstat.uz сайтидан олинди

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика