

9 декабрдан 27 январга қадар давом этган ариза топшириш даврида икки шаҳар ўз номзодини илгари сурди.
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги "Олимпия" стадиони ва Испания пойтахти Мадрид шаҳридаги "Метрополитано" ("Атлетико" уй ўйингоҳи) стадиони 2019 йилги ЕЧЛ финалини қабул қилмоқчи.
2017 йилги мусобақа финални Уэльснинг Кардифф шаҳрида жойлашган "Миллениум" стадионида ўтказилади. 2018 йил финал учрашуви эса Киевдаги "Олимпия" стадионида бўлиб ўтади.




