UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  67 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  38 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1

2012 йил "Локомотив"да ўйнаган футболчилар ёдингиздами? Янгиликлар

2012 йил "Локомотив"да ўйнаган футболчилар ёдингиздами?

2011 йилни биринчи лигада ўтказиб, 2012 йил яна олий лигага қайтган "Локомотив" тезда ўзини кўрсата олди ва чемпионатни 3-ўринда якунлади.

- Бу натижа "темирйўлчилар" учун катта сакраш бўлганди. "Локомотив" шунчаки қайтмади, балки катта мақсадлар сари қадам ташлай бошлади. 

- Айнан 2012 йилдан бошлаб жамоа тарихида янги саҳифа очилди. Клубга янги ҳомийлар келиши сабаб натижалар фақат ижобий кўриниш олди. 

- "Локомотив" ўша мавсум миллий чемпионатда 26 ўйин ўтказиб, шундан 14тасида зафар қучган. 

- 7 бор дуранг ўйнаб бешта беллашувда имкониятни бой берди. Тўплар нисбати 43-22.


 


- "Темирйўлчилар" уйдаги 13 ўйиндан 8тасида ғалаба қозониб, 3 бор дуранг қайд этишган. 

- Икки ўйинда имконият бой берилган: "Насаф" ва "Қизилқум" билан кечган баҳсларда. 

- Уйдаги ўйинларда тўплар нисбати 28-12 бўлган. Жамоа ўз майдонида 27 очко тўплаган. 

- Энг йирик ғалаба 20-турда "Металлург" билан рўй берган: "Локо" рақибини 5:1 ҳисобида мағлуб этган. 

- Сафар ўйинларида "Локо" 6 ғалаба ва 4та дурангни қўлга киритиб 22 очко тўплаган. 

- Сафарда фақат уч марта имкониятни бой берган. 

- "Локо" 2012 йил сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонмаган. Тўплар нисбати 15-10.

 


2012 йил "Локо" сафида майдонга тушган футболчилар: 


Дарвозабонлар: 

Павел Бугало - 20 ўйин. 

Азиз Ашуров - 6 ўйин. 

Артур Парванов - 2 ўйин. 


Ҳимоячилар: 

Ислом Тўхтахўжаев - 23 ўйин, 3 гол. 

Ислом Иномов - 22 ўйин, 1 гол.

Бобур Йўлдошев - 15 ўйин, 0 гол. 

Шерзод Шарипов - 15 ўйин, 0 гол. 

Бахтиёр Ашурматов - 6 ўйин, 0 гол. 

Иброҳим Раҳимов - 4 ўйин, 0 гол. 

Рустам М. Аъзамов - 19 ўйин, 0 гол. 


Ярим ҳимоячилар: 

Дилшод Жабборов - 24 ўйин, 3 гол. 

Дилшод Раҳматуллаев - 23 ўйин, 3 гол. 

Садриддин Абдуллаев - 21 ўйин, 2 гол. 

Максим Казанков - 21 ўйин, 2 гол. 

Жора Оганесян - 17 ўйин, 4 гол. 

Акмал Холматов - 13 ўйин, 2 гол. 

Ромик Хачатрян - 12 ўйин, 0 гол. 

Ильдар Магдеев - 8 ўйин, 0 гол. 

Собир Усмонхўжаев - 8 ўйин, 1 гол. 

Мустафо Бинди - 6 ўйин, 1 гол. 

Тимур Айзаттулов - 5 ўйин, 0 гол. 

Музаффар Умрзоқов - 4 ўйин, 0 гол. 

Элёр Жаҳонов - 3 ўйин, 0 гол. 

Карен Абрамов - 1 ўйин, 0 гол. 


Ҳужумчилар: 

Зайниддин Тожиев - 25 ўйин, 12 гол. 

Александр Шадрин - 23 ўйин, 3 гол. 

Артурас Фоменко - 11 ўйин, 5 гол.

Николай Гурьянов - 6 ўйин, 0 гол. 

Олим Навкаров - 1 ўйин, 0 гол. 


- 2012 йил "Локо" сафида энг кўп майдонга тушган Зайниддин Тожиев бўлиб, у 25та баҳсда иштирок этган. 

- Жамоа тўпурари ҳам Зайниддин Тожиев ҳисобланади: у 12та гол урган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика