UZ

Сўнгги янгиликлар

23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  0 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  7 23:05Европа лигаси. "Байер" — "Рома" ва "Аталанта" — "Марсель" учрашувларида таркиблар маълум  1 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  4 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  1 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1 20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  14 20:13АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди  5 19:51ПРО-Лига. "Шўртан" камчиликда "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратди  6 19:36Начо Европанинг бошқа клуби шарафини ҳимоя қилмайди  1 19:17Ҳакамлар Суперлига 6-тур ўйинларида нечта хатога йўл қўйишди?  8

2007 йилги Осиё Кубоги, "Трактор", "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида — Павел Соломин билан интервью Янгиликлар

2007 йилги Осиё Кубоги, "Трактор", "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида — Павел Соломин билан интервью

Кеча сайтимиз орқали 2007 йилги Осиё Кубоги ҳақида тўхталган эдик.

Осиё кубоги-2007. Шацкихнинг ҳисобга олинмаган голи. Бин Ҳаммамнинг хати ва ҳакамлар қурбони бўлган Ўзбекистон

Ўшанда терма жамоа устози Рауф Инилеев таркибга Павел Соломинни ҳам жалб қилган. Ҳужумчи чорак финалда Саудия Арабистони дарвозасига гол урганди. Соломин 2006 йил 21та гол билан Ўзбекистон чемпионатининг тўпурари ҳам бўлганлигини мухлислар яхши эслашади. Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубогидаги иштироки олдидан собиқ футболчига бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Павел Павлович бўлажак Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз? Қайси босқичгача етиб бора оламиз?

- Биринчи навбатда терма жамоамиздан ёрқин ўйин кутмоқдаман. Мен башорат қилишни ёқтирмайман. Чунки футболда олдиндан нимадир дейиш қийин. Ҳозирда Осиёнинг кўплаб жамоалари кучаймоқда. Мен миллий терма жамоамизнинг ҳеч бўлмаганда ярим финалда кўришни истардим. Мусобақада осон ўйинлар бўлмайди. 

- Ўзбекистон терма жамоасининг қайси чизиғи кучли кўринмоқда? 

- Аслида олиб қараганда барча чизиқларда баланс бор, дея оламан. Афсуски, Шомуродов сафдан чиқди. Умид қиламанки, у тезроқ тузалиб кетади ва жамоага ёрдам беришга улгуради. 

- Ўзбекистон чемпионатидаги ҳужумчилар муаммоси терма жамоага ҳам таъсир қиляптими? Шомуродовнинг ўрнида кимни асосий таркибда кўряпсиз?

- Муаммо жиддий. Афсуски, бизда индивидуал кучли ҳужумчилар йўқ. Буни Суперлига тўпурарлари статистикаси тасдиқлайди. Фақат Остон Ўрунов бундан мустасно. Терма жамоага келсак, бизда яхши ҳужум чизиғи бор. Ҳар бир футболчи ўйинни ўз қўлига олиши мумкин. Техник жиҳатдан сараланган футболчилар ўрин олган. Мантиқан олиб қаралганда Шомуродовни Сергеевга алмаштириш тўғрироқ бўлади. Игорь ҳозир яхши ҳолатда ва мунтазам равишда гол урмоқда. Бобир Абдихолиқов ҳам мусобақада порлаши мумкин. Унда гол уриш инстинкти яхши ривожланган. 

- Футболчилик фаолиятингиз давомида терма жамоада кўплаб учрашувларда майдонга тушгансиз. 2007 йилги Осиё Кубоги қандай таассуротлар билан ёдда қолган?

- Умуман олганда ижобий таассуротлар билан ёдда қолган. Ташкилотчилик ҳам яхши даражада бўлган. Бу менинг фаолиятимдаги илк катта турнир эди. Яхши тажриба олганман. Албатта, аламли лаҳзаларни ҳам айтиб ўтиш керак. Биз ярим финалга чиқишга ҳақли эдик. Афсуски, воқеалар биз истагандек бўлмаган.

- Келинг бироз тарихга қайтсак. Ўша пайтларда "Трактор" кўп жамоаларга бош оғриқ бўларди. Ҳаттоки, Ўзбекистон Кубоги финалига чиққан, чемпионатда эса тўртинчи ўринни олган. "Трактор"нинг устунлиги нимада эди?

- Бунда Вадим Абрамовнинг хизматлари катта эди. У йигитларни бирлаштирган. Майдонга тушганимизда ким билан ўйнашимиздан қатъий назар, ўзимизга ишонардик. Ўйинимиз яхши эди. Бунинг натижасида биз кубок финалига чиқдик. Бизнинг кучимиз ҳамжиҳатликда эди. Мураббийлар томонидан босим бўлмаган. Футболни завқланиб ўйнардик. Бу омилларнинг барчаси майдондаги натижаларда акс этган. 

- 2005 йил "Пахтакор"га ўтдингиз ва орадан кўп ўтмай "Трактор"га қайтдингиз. "Пахтакор"га ўтиш фаолиятингизни ўзгартирдими? 

- "Пахтакор"га ўтиш шубҳасиз фойдали бўлган. Мен катта тажриба орттирдим. Чемпион ва кубок соҳибига айландим. Айтиш мумкинки, бундан ҳам юқори савияда ўйнашимга ишонч пайдо бўлди. "Трактор"га қайтганимда эса мен аллақачон бошқа футболчи эдим. "Пахтакор"да олган тажрибам тўпурар бўлишимга ёрдам берди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика