UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  17 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  42 20:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  11 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  1 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  1 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  2 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  26 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3

Япония U-23 терма жамоаси бош мураббийи: "Шогирдларимни Ўзбекистон билан ўйинга жиддий тайёрлаяпман" Янгиликлар

Япония U-23 терма жамоаси бош мураббийи: "Шогирдларимни Ўзбекистон билан ўйинга жиддий тайёрлаяпман"

Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида эртага чорак финал баҳслари ўтказилади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бу босқичда Японияга қарши майдонга тушади.

Эртанги беллашувдан олдин японлар устози Хажиме Мориясу қуйидаги фикрларни билдирди: 

- "Япония аввалги Осиё чемпионатида ғолиб чиққан, лекин бу ҳеч қандай босим ўтказмайди. Биз хотиржаммиз. Омадимиз келса яна чемпион бўламиз, йўқса ўз йўлимизда давом этамиз". 

- "Албатта, бу ерга ғолиблик учун келганмиз, лекин бундан ҳам муҳими футболчиларимизнинг малака оширишидир. Улар энг яхши хусусиятларини майдонда кўрсатса, мен шундан кўпроқ хурсанд бўламан". 

- "Халқаро мусобақаларда чорак финалга чиққан жамоалар орасида кучсизи бўлмайди. Ўзбекистон ҳам ўзига яраша кучли рақиб. Уларда тажрибали ва савияси баланд футболчилар кўп. Мен шогирдларимни бу ўйинга жиддий тайёрлашим керак". 

Маълумки, Таиландда ўтказилган M-150 Кубоги финалида Япония ва Ўзбекистон ўзаро тўқнаш келганди. Ўшанда Ўзбекистон терма жамоаси финалда Японияни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этган. Японлар устози ўша ўйинни ҳам ёдга олди:

- "Мен терма жамоани қабул қилиб олганимдан сўнг M-150 Кубоги менинг илк мусобақам бўлганди. Осиё чемпионати эса иккинчиси. Лекин бу икки мусобақани бир-бири билан солиштириш керак эмас. Ўша турнирдаги жамоамиз таркиби ҳозир ўзгарган. Ҳозирги таркибдан фақат саккиз футболчи Таиландда ҳам ўйнаганди".

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика