ПСЖ мухлислари "Дижон"га қарши баҳсда 4та гол урган Неймарга хуштак чалишди

Aslanov Jasurbek
18 янв 2018
ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Дижон"га қарши баҳс (8:0) якунида жамоа мухлислари томонидан хуштакбозликка учради.

83-дақиқада парижликлар пенальти ишлашди. Тўп қаршисига уни ишлаган Эдинсон Кавани эмас, Неймар яқинлашганида ишқибозлар хуштак чала бошлашди. Бразилиялик нишонда адашмади. Агар Кавани ушбу стандартни ижро этиб, гол урганида, у ПСЖдаги голлар бўйича Златан Ибрагимовичдан ўзиб кетган бўларди. Бундан ташқари, трибунадагилар "Ка-ва-ни, Ка-ва-ни!" деб бақиришди.

Ушбу учрашувда Неймар 4та гол урди ва 2та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru