UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  11 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  0 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  51 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  9 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  46 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  62 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  34 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1

Венгер нима учун четлатилганди? Янгиликлар

Венгер нима учун четлатилганди?

Жорий мавсумда “Вест Бромвич” – “Арсенал” (1:1 учрашувини бошқариб борган ҳакам Майк Дин ўйиндан кейин “тўпчлар” устози унга нима дегани ҳақида гапириб берди.

Учрашув якунлангач, франциялик мутахассис ҳакамлар хонасига кирган ва ўйиннинг сўнгги дақиқаларида “Арсенал” дарвозасига белгиланган пеналтига ўз норозилигини билдирган. Шундан кейин Венгер учта ўйинга дисквалификация қилинган эди.

“Биз ўйинни якунлаб ҳакамлар хонасига кирганимизда, жаноб Венгер биз ўтирган хонага келди ва “Вест Бромвич” қўриқчисидан ўзини хонага ўтказиб юборишини сўради. У жуда ғазабга минган ҳолда менга яқинлашди ва бир неча марта биз ноҳақлик қилганимизни таъкидлади.

Шундан мен унга “сиз мени фирибгарликда айблапсими?” дедим. У эса “гапимга жавоб бераман, ўша вазиятда сиз ноҳақ эдингиз” деди. Сўнгра гапида давом этиб “Сизлар бир эмас бир неча маротаба бизга қарши ўйинларда шундай ҳолатни келтириб чиқараяпсизлар, профессионал бўлишинглар лозим, аммо сизлар шармандаларсиз” деди. Натижда “Вест Бромвич” қўриқлаш хизмати вакии Венгерни хонадан олиб чиқиб кетди”, дея Диннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС нашри.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика